Ўзбекистон

Ўзбекистонликлар АҚШда мавсумий қишлоқ хўжалиги ишларига жалб этилади

Ўртача ойлик миқдори 3500 долларни ташкил қилади.

Ўзбекистонликлар АҚШда мавсумий қишлоқ хўжалиги ишларига жалб этилади

Ўзбекистон Миграция агентлиги раҳбари Беҳзод Мусаев АҚШнинг USA Farm Labor ташкилоти раҳбари Мануел Фик билан онлайн учрашув ўтказди. Бу ҳақда Миграция агентлиги хабар берди.

 

Маълум қилинишича, учрашувда ўзбекистонлик номзодларни АҚШдаги мавсумий қишлоқ хўжалиги ишларига илк бор жалб этиш механизмлари муҳокама қилинди. Мулоқот давомида иш муддати 9–10 ой, ойлик эса ўртача 3 500 доллар бўлиши, турар жой иш берувчи томонидан таъминланиши ҳамда малакали мутахассислар устуворликка эга экани белгиланди.

 

Учрашув якунида томонлар ҳамкорлик бўйича дастлабки келишувга эришди ва кейинги босқичларни  энг тез муддатларда амалга оширишга келишиб олинди.

 

Маълумотларга кўра, USA Farm Labor 22 йилдан буён H-2А дастури доирасида АҚШда мавсумий қишлоқ хўжалиги ишларига хорижий ишчиларни жалб қилади ва ҳозирда 1 400 дан ортиқ фермер хўжаликлари ва ранчолар билан ҳамкорлик қилади.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.