Ўзбекистон

Жорий йилнинг октябридан Тошкент ва атрофида янги иссиқхоналар ташкил этиш чекланади

“Яшил макон” лойиҳаси доирасида 2030 йилгача 28 та ботаника ва дендрология боғи ташкил этилади.

Жорий йилнинг октябридан Тошкент ва атрофида янги иссиқхоналар ташкил этиш чекланади

2026 йил 1 октябрдан Тошкент шаҳри ва унга туташ ҳудудларда янги иссиқхоналар ташкил этиш чекланиши эълон қилинди. Бу қарор экологик барқарорликни таъминлаш, ҳавонинг ифлосланишини камайтириш ва энергия самарадорлигини ошириш мақсадида қабул қилинди.

 

Президент Шавкат Мирзиёевга тақдим қилинган лойиҳа тақдимотида Тошкент шаҳридaги ҳавонинг ифлосланиш даражаси белгиланган меъёрдан юқори эканлиги қайд этилди. Ҳаво ифлосланишининг асосий омиллари сифатида саноатнинг ўсиши, транспорт воситалари сонининг ортиши, углерод ёқилғиларидан кенг фойдаланиш ва табиий омиллар ҳамда назорат етарли эмаслиги кўрсатилди. Тошкент ҳудудидаги иссиқхоналар орасида кўмир, мазут ва ностандарт ёқилғидан фойдаланувчи хўжаликлар улуши юқори бўлиб, чиқараётган NO₂, SO₂ ва PM2,5 каби зарарли моддалар ҳавонинг сифатга сезиларли таъсир кўрсатмоқда.

 

Шунинг учун янги иссиқхоналарни энергия тежамкор ва табиий-иқлим шароити қулай бўлган ҳудудларга босқичма-босқич кўчириш таклиф этилди. Хусусан, Сурхондарё вилоятининг Шеробод туманида камида 940 гектар майдонда агропарк ташкил этиш режалаштирилган. Бу ҳудудда қўйиш нурланиши юқори, қиш нисбатан юмшоқ, иситиш харажатлари паст бўлиб, маҳсулот таннархини сезиларли даражада камайтиришга имконият беради.

 

Кўчириладиган иссиқхоналар учун инфратузилма, кредит ва логистика бўйича қулайликлар яратилади. Шу билан бирга, “Яшил макон” лойиҳаси доирасида ботаника ва дендрология боғлари ташкил этилиши режалаштирилган. Ҳозирги вақтда мамлакатда 3 та ботаника боғи мавжуд бўлса, лойиҳа доирасида яна 12 та ботаника ва 16 та дендрология боғи ташкил этилади. Ҳар бир ҳудудда тупроқ-иқлим шароитига мос дарахт ва буталар танланади.

 

2030 йилгача Қорақалпоғистон Республикаси ва барча вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳрида майдони 100 гектардан кам бўлмаган ботаника ва дендрология боғлари яратилиши кўзда тутилган. Натийжада мамлакатда умумий яшиллик даражаси 14,2 фоиздан 30 фоизгача оширилади, PM2,5 ва PM10 концентрацияси 20-25 фоизга камаяди, иқлими оғир ҳудудларда ўртача ҳаво ҳарорати 1,5–2 даражага пасаяди.

 

Президент Шавкат Мирзиёев лойиҳа экологик барқарорликни таъминлашда муҳим эканлигини қайд этган ва уни маъқуллади.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.