Ўзбекистон

Аҳоли 2025 йилда хорижий валютанинг 41 фоизини онлайн тарзда айирбошлаган — Марказий банк

Бу кўрсаткич 2024 йилга нисбатан 8,1 миллиард долларга ошган.

Аҳоли 2025 йилда хорижий валютанинг 41 фоизини онлайн тарзда айирбошлаган — Марказий банк

2025 йилда Ўзбекистонда аҳоли ва тижорат банклари ўртасида жами 33,6 миллиард доллар эквивалентида хорижий валюта олди-сотди операциялари амалга оширилди. Бу ҳақда Марказий банк маълум қилди.

 

Бу кўрсаткич 2024 йилга нисбатан 8,1 миллиард долларга ёки 32 фоизга ошган.

 

Таҳлилга кўра, ўтган йили банклар жисмоний шахслардан 21,6 миллиард доллар миқдорида хорижий валюта харид қилган бўлиб, бу йил давомида 34 фоизлик ўсишни кўрсатган. 

 

Шу билан бирга, аҳолига 12 миллиард доллар миқдорида валюта сотилган (ўсиш — 27 фоиз).

 

Валюта айирбошлаш операцияларининг асосий қисми анъанавий шохобчалар орқали амалга оширилган — 19,3 миллиард доллар ёки жами ҳажмнинг 57 фоизи. 

 

Масофавий хизматлар орқали амалга оширилган операциялар 13,8 миллиард долларни ташкил этиб, улуши 41 фоизга етган ва бу йўналишда 43 фоизлик ўсиш қайд этилган. Қолган 574 миллион доллар эса 24/7 режимда ишловчи банкоматлар орқали айирбошланган.

 

Марказий банк қайд этишича, онлайн хизматлар ва тун-у кун фаолият юритувчи валюта банкоматлари орқали операциялар улуши изчил ортиб бормоқда. Бу эса аҳолининг рақамли банк хизматларидан фойдаланиш даражаси кенгаяётганини кўрсатади.

 

Шунингдек, банклар томонидан жисмоний шахслардан сотиб олинган хорижий валюта ҳажми уларга сотилган валютага нисбатан 9,7 миллиард долларга кўп бўлган. Бу ҳолат ички валюта бозорида қўшимча таклиф шаклланишига хизмат қилиб, валюта мувозанатини таъминлашда муҳим омил сифатида баҳоланмоқда.

custom img

Тошкентда иссиқлик тармоқлари синовдан ўтказилади

24–31 март кунлари синовлар давомида иссиқ сув қисқа муддатга ўчирилади.

custom img

Жорий йилнинг октябридан Тошкент ва атрофида янги иссиқхоналар ташкил этиш чекланади

“Яшил макон” лойиҳаси доирасида 2030 йилгача 28 та ботаника ва дендрология боғи ташкил этилади.

custom img

Ўзбекистонликлар АҚШда мавсумий қишлоқ хўжалиги ишларига жалб этилади

Ўртача ойлик миқдори 3500 долларни ташкил қилади.

custom img

“Тожикистон маданияти ва киноси кунлари” тадбири доирасида уч авлод учрашуви ўтказилди

23–29 март кунлари маданият кунлари доирасида ўзбек ва тожик санъат усталарининг “Дўстлик кечаси” номли гала-концерт дастури бўлиб ўтади.

custom img

Тошкентдаги Мингбулоқ кўчасининг бир қисми ёпилади

24 мартдан 31 мартга қадар Мирзо Улуғбек туманидаги Мингбулоқ ва Шукур Бурхонов кўчаларида ер ости кабель тармоқларини тортиш ишлари олиб борилади.

custom img

“Қамчиқ” довонида юк машинаси ағдарилиб кетди

Ҳодиса натижасида автомобилга ортилган барча юк йўлнинг қатнов қисмига сочилиб кетган.

custom img

Сирдарёда 2 нафар МИБ ходими қўлга олинди

Улар қарздор фуқародан ижро ишини тугатиш эвазига пул олган ва ундирувчи фуқарони алдаган.

custom img

Туркиянинг Ҳатай вилояти делегацияси Урганч шаҳрига борди

Ҳатай вилояти аҳолиси Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Ўзбекистонга ташриф буюрган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"