Жаҳон

АҚШ Эрон билан урушни 9 апрелгача тугатмоқчи — ОАВ

Музокаралар яқин кунларда Покистонда давом этиши кутилмоқда.

АҚШ Эрон билан урушни 9 апрелгача тугатмоқчи — ОАВ

Ynet портали хабар беришича, АҚШ Эрон билан давом этаётган можарони 9 апрелга қадар якунлашни режалаштирмоқда. Нашр маълумотига кўра, бу ҳақда исми ошкор этилмаган исроиллик расмий маълум қилган.

 

Манбага кўра, Доналд Трамп бошчилигидаги Вашингтон можарони тугатиш учун айнан 9 апрел санасини мақсадли муддат сифатида белгилаган. Шу сабабли ҳозирги босқичда ҳарбий ҳаракатлар ва дипломатик музокаралар учун тахминан уч ҳафта вақт қолаётгани қайд этилган.

 

Шунингдек, расмий манба АҚШ ва Эрон ўртасидаги навбатдаги музокаралар шу ҳафта охирида Покистон ҳудудида ўтказилиши кутилаётганини билдирган.

 

Таъкидланишича, можарони 9 апрелгача якунлаш Доналд Трампга Исроилнинг Мустақиллик куни тадбирларида иштирок этиш ва давлат мукофотини қабул қилиш учун мамлакатга ташриф буюриш имконини бериши мумкин.

 

Аввалроқ Трамп сўнгги кунларда Эрон вакиллари билан музокаралар ўтказилганини маълум қилиб, АҚШ ҳарбийларига Эроннинг энергетика инфратузилмасига зарбаларни вақтинча тўхтатиш бўйича топшириқ берганини билдирган эди.

custom img

Ким Чен Ин Жанубий Кореяни расман душман давлат деб эълон қилди

Сеул билан ҳар қандай сиёсий ёки дипломатик ҳамкорлик қатъиян ман этилади.

custom img

Можтабо Хоманий АҚШ билан музокараларга рози бўлди

Аббос Ароқчи ядровий дастур ва баллистик ракеталарни сақлаб қолган ҳолда, Россияга бойитилган уран экспортини муҳокама қилишга тайyorлигини билдирди.

custom img

Эронга қарши уруш Ироқдан ҳам каттароқ стратегик хато — АҚШнинг НАТO'даги собиқ элчиси

Собиқ амалдор Вашингтоннинг энг муҳим иттифоқчиларидан баъзилари заифлашганини билдирди.

custom img

Ер иқлими мувозанатдан чиқиб кетди — БМТ

Шунингдек, Жаҳон метеорология ташкилоти давом этаётган иқлим ўзгаришлари сабабли огоҳлантириш берди.

custom img

Форс кўрфазидаги вазият сабаб Европада ёнилғи чекловлари жорий қилинмоқда

Ҳўрмуз бўғозидаги таранглик ва нефть етказиб беришдаги қийинчиликлар фонида Европа давлатлари ёнилғи сотиб олишда ҳайдовчилар учун кунлик лимит белгилади.

custom img

Саудия Арабистони ва БАА Эронга қарши урушга киришни муҳокама қилмоқда

Ҳозирда мазкур давлатлар ҳарбий инфратузилмалардан фойдаланишга рухсат бериш ва Теҳронга иқтисодий босим ўтказиш орқали АҚШга ёрдам бермоқда.

custom img

АҚШ Эронга зарбаларни давом эттиради, сулҳ фақат энергетика объектларига тааллуқли — Semafor

Шунингдек, АҚШ расмийси “Эпик ғазаб” операциясининг дастлабки босқичлари давом этишини билдирган.

custom img

Хитой—Қирғизистон—Ўзбекистон темирйўли 2030 йилда ишга туширилади

Мазкур темирйўли қурилиши якунланиши билан мамлакатлар янги транзит йўлларига эга бўлади ва юк етказиб бериш вақти қисқаради.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"