Ким Чен Ин Жанубий Кореяни расман душман давлат деб эълон қилди
Сеул билан ҳар қандай сиёсий ёки дипломатик ҳамкорлик қатъиян ман этилади.

Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин Шимолий Кореянинг 15-чақириқ Олий Халқ Ассамблеяси биринчи сессиясида сўзлаган нутқида Жанубий Кореяни расман душман давлат сифатида эълон қилди. Бу ҳақда Корея Марказий ахборот агентлиги (KCNA) хабар берди.
Унинг таъкидлашича, Пхеньян Сеулни “энг душман давлат” сифатида қарайди ва унга нисбатан ҳар қандай сиёсий ёки дипломатик ҳамкорликни қатъиян рад этади.
“Биз, айниқса, Жанубий Кореяни энг душман давлат сифатида кўриб чиқамиз ва уни энг аниқ сўзлар ҳамда амалий ҳаракатлар билан қатъиян рад этамиз ва эътиборсиз қолдирамиз”, — деди Ким Чен Ин.
Шимолий Корея етакчиси, шунингдек, агар Жанубий Корея томонидан Пхеньянга қарши ҳар қандай тажовуз содир этилса, буга кескин ва шафқатсиз жавоб берилишини таъкидлади.
Унинг сўзларига кўра, Корея яриморолида икки давлат ўртасидаги муносабатлар амалда якунланган ва Пхеньян бундан буён Сеул билан алоқаларни тиклашни кўриб чиқмайди. Ким Чен Ин икки давлат алоҳида сиёсий тизимга эга мустақил давлатлар сифатида қаралиши ҳамни қайд этди.
Аввалроқ Шимолий Корея етакчиси Сеул билан барча алоқаларни тўлиқ рад этишини билдирган эди. Унинг фикрича, икки давлат ўртасидаги муносабатлар “орқага қайтмас нуқта”дан ўтиб кетган.
Айни пайтда Жанубий Корея раҳбарияти Шимолий Корея билан кескинликни камайтириш ва мулоқотни қайта тиклаш тарафдори эканини билдирган. Бироқ Пхеньян Сеулнинг бундай ташаббусларига кескин танқид билан жавоб берган.







