Жаҳон

Колумбияда ҳарбий самолёт ҳалокатга учради

Ҳодиса оқибатида 66 киши вафот этди, тўрт киши бедарак йўқолган.

Колумбияда ҳарбий самолёт ҳалокатга учради

Душанба куни Колумбияда ҳарбий самолёт парвозга кўтарилиш вақтида ҳалокатга учраб, 66 киши вафот этди. Бу ҳақда расмийларга таяниб Reuters хабар бермоқда.

 

Маълум қилинишича, қутқарувчилар ўнлаб омон қолганларни яқин атрофдаги шифохоналарга етказиб, ҳали ҳам бедарак йўқолган тўрт кишини қидирмоқда.

 

Колумбия Қуролли кучлари раҳбари Ҳюго Алехандро Лопезга кўра, Lockheed Martin томонидан ишлаб чиқарилган Hercules C-130 транспорт самолётида жами 128 киши бўлган. Уларнинг 11 нафари Ҳарбий-ҳаво кучлари аъзолари, 115 нафари қуруқлик қўшинлари ҳарбийлари ва икки нафари миллий полиция ходимлари бўлган. 

 

Қурбонлар сони дастлаб эълон қилинган кўрсаткичдан деярли икки баробар кўп бўлди. Айни пайтда воқеа жойида қидирув ва қутқарув ишлари давом этмоқда.

 

Колумбия мудофаа вазири Педро Санчезнинг маълум қилишича, ҳодиса самолёт Пуэрто Легуизамо шаҳридан, Перу билан чегарада жойлашган ҳудуддан парвозга кўтарилаётган пайтда юз берган.

 

Ёнғин хавфсизлиги ходими Эдуардо Сан Хуан Каллехас самолёт учиш-қўниш йўлагининг охирига яқин жойда зарбага учраганини, сўнг қулаётганда унинг қанотларидан бири дарахтга урилганини билдирган. Ҳалокат натижасида самолёт ёниб кетган ҳамда бортдаги айрим портловчи қурилмалар портлаган.

 

Воқеа жойидан узоқроқда жойлашган ҳудуд аҳолиси биринчи бўлиб воқеа жойига етиб келиб, тирик қолганларни қутқариб чиқарган. Видеоларда эркаклар ярадор аскарларни мотоцикллар ортига ортиб, тупроқ йўллар бўйлаб тезда олиб кетаётгани акс этган.

 

Кейинчалик ҳарбий техника етиб келган. Лекин ҳалокат жойига етиб бориш қийинлиги қутқарув ишларини секинлаштирган. Лопезнинг айтишича, омон қолганларнинг 57 нафари шифохонага ётқизилган, улардан 30 нафари ҳарбий клиникада даволанмоқда.

 

Колумбия президенти Густаво Петро ўз лавозими якунланиш арафасида ҳарбий тизимни модернизация қилиш режалари бюрократик тўсиқлар сабаб кечикаётганини танқид қилди.

 

“Энди кечикишларга йўл қўймайман — гап ёшларимиз ҳаёти ҳақида кетмоқда. Агар фуқаролик ёки ҳарбий маъмурий ходимлар бу вазифани бажара олмаса, улар лавозимидан олинади”, — деди у Х ижтимоий тармоғида.

 

Lockheed Martin вакили компания ҳодиса юзасидан олиб борилаётган терговда Колумбияга ёрдам беришга тайёрлигини билдирди.

 

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

У сувни «зарядлаш», томошабинларга турли «установка»лар бериш ва гипноз сеанслари ўтказиши билан танилган.