Жаҳон

Шимолий Кореянинг ядровий мақоми ўзгармайди — Ким Чен Ин

Ким Чен Ин Жанубий Кореяни биринчи рақамли душман давлат сифатида эълон қилди.

Шимолий Кореянинг ядровий мақоми ўзгармайди — Ким Чен Ин

Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин мамлакат ядровий кучларини доимий равишда мустаҳкамлашини ва Жанубий Кореяни биринчи рақамли душман давлат сифатида кўришини маълум қилди. Бу ҳақда давлат ахборот агентлиги KCNA'га таяниб Reuters хабар берди.

 

Қайд этилишича, парламентдаги нутқида Ким Пхенянинг ядровий давлат мақоми “ўзгармас” эканини таъкидлаб, “ўзини ҳимоя қилувчи ядровий тийиб туриш кучини” кенгайтириш миллий хавфсизлик, минтақавий барқарорлик ва иқтисодий ривожланиш учун зарур эканини билдирди.

 

У ядровий қуролсизланишни иқтисодий имтиёзлар ёки хавфсизлик кафолатларига алмаштириш ғоясини рад этди. Ким Чен Иннинг сўзларига кўра, Шимолий Корея ядровий кучларни сақлаб қолган ҳолда ривожланишни давом эттириш тўғри стратегик танлов эканини аллақачон исботлаган.

 

“Суверен давлатларнинг шаъни ва ҳуқуқлари бир томонлама куч ва зўравонлик билан бузилаётган бугунги дунё шароити давлат мавжудлиги ва тинчлигининг ҳақиқий кафолати нима эканини аниқ кўрсатмоқда”, — деди Ким Олий халқ мажлисидаги нутқида.

 

Унинг таъкидлашича, ядровий қуроллар урушнинг олдини олишга хизмат қилган ва давлатга иқтисодий ўсиш, қурилиш ҳамда аҳоли турмуш даражасини яхшилашга ресурс ажратиш имконини берган.

 

Жанубий кореялик таҳлилчилар Ким Чен Иннинг гапларини АҚШнинг Эронга қилган ҳарбий ҳужумларини билвосита танқид қилиш деб баҳолаган. Янг Моо-жиннинг айтишича, бу ҳолат Пхенянинг ядровий қуролларни ташқи аралашувни тўхтатиш ва режим хавфсизлигини таъминлаш воситаси сифатида кўриш ҳақидаги позициясини яна бир бор мустаҳкамлаган.

 

Ким, шунингдек, АҚШ ва унинг иттифоқчиларини Корея яриморолига яқин ҳудудларда стратегик ядровий воситаларни жойлаштириб, минтақани беқарорлаштиришда айблади. Шу билан бирга, Шимолий Корея энди ўзини таҳдид остидаги давлат деб ҳисобламаслигини ва зарурат туғилганда бошқаларга ҳам таҳдид солиш имкониятига эга эканини билдирди.

 

Ким Жанубий Корея “биринчи рақамли душман давлат” сифатида тан олинганини маълум қилиб, агар Сеул Шимолий Корея суверенитетига тажовуз қилса, “кечиктирмасдан қатъий жавоб” берилишидан огоҳлантирди.

 

Reuters га кўра, бу баёнот Пхенянинг сўнгги йилларда Сеулга нисбатан кескин позиция эгаллаганини яна бир бор кўрсатади. Аввалроқ Ким Корея яриморолининг тинч йўл билан бирлашуви сиёсатидан воз кечиб, икки давлатни ўзаро душман сифатида қайта белгилаган эди.

 

Лим Эул-чулнинг таъкидлашича, бу риторика Жанубий Кореяни “қардош давлат” сифатидаги мақомдан бутунлай маҳрум этиб, унинг легитимлигини ҳам инкор этишга қаратилган.

 

Жанубий Корея президенти қароргоҳи — Мовий уй эса Кимнинг баёнотларини “тинч ҳамкорлигига зид” деб баҳолаб, яриморолда хавфсизлик ва фаровонлик фақат мулоқот ва ҳамкорлик орқали таъминланишини таъкидлади.

 

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Шимолий Кореянинг ядровий мақоми ўзгармайди — Ким Чен Ин | Zamon.uz