Ўзбекистон

Сурхондарёда чегара қўшинларига ишга жойлаштиришни ваъда қилган сохта “прокурор” қўлга олинди

У фуқародан 1000 доллар талаб қилган ва пулни олаётган пайтда қўлга олинган.

Сурхондарёда чегара қўшинларига ишга жойлаштиришни ваъда қилган сохта “прокурор” қўлга олинди

Сурхондарё вилоятида ўзини давлат хизматчиси сифатида таништириб, фуқарони алдаш орқали пул олишга уринган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.

 

Тергов маълумотларига кўра, фуқаро ўзини Бош прокуратура департаменти ходими сифатида таништириб, гўёки Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинларидаги мансабдор шахслар билан алоқаси борлигини билдирган. У мурожаатчига шартнома асосида ҳарбий хизматга жойлаштириб беришни ваъда қилиб, бунинг эвазига 1000 АҚШ доллари миқдорида пул талаб қилган.

 

21 март куни ўтказилган тезкор тадбир давомида мазкур шахс келишилган пул маблағларини олаётган вақтда ашёвий далиллар билан қўлга олинган. Ўша пайтда у 12,2 миллион сўм миқдоридаги пулни қабул қилган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан гумонланувчига нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси ҳамда 211-моддаси бўйича жиноий иш қўзғатилди.

 

Тергов жараёнида ушбу шахс ҳеч қачон бирор давлат идорасида, жумладан Бош прокуратура департаментида ҳам ишламаганлиги аниқланган.

 

Бош прокуратура фуқароларни ўзини давлат хизматчиси сифатида таништириб, ишга жойлаштириш ёки бошқа хизматлар учун пул талаб қиладиган шахсларга ишонмасликка ҳамда бундай ҳолатлар юз берганда тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилишга чақирди.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Сурхондарёда чегара қўшинларига ишга жойлаштиришни ваъда қилган сохта “прокурор” қўлга олинди | Zamon.uz