Тошкентда иссиқлик тармоқлари синовдан ўтказилади
24–31 март кунлари синовлар давомида иссиқ сув қисқа муддатга ўчирилади.

Тошкент шаҳрида 24 мартдан 1 майга қадар магистраль иссиқлик тармоқларини синовдан ўтказиш ишлари амалга оширилади. Бу ҳақда Veolia Energy Tashkent хабар берди.
Маълум қилинишича, синовлар юқори босим остида тармоқларнинг механик мустаҳкамлиги ва зичлигини текшириш мақсадида ўтказилади. Ушбу жараён иситиш мавсумига тайёргарлик кўриш, мавжуд нуқсонларни аниқлаш ҳамда қиш даврида барқарор иссиқлик таъминотини таъминлашга қаратилган.
Мутасаддилар ҳайдовчилар, пиёдалар, шунингдек маъмурий ва турар жой биноларида бўлган фуқаролардан эҳтиёт чораларига қатъий риоя қилишни сўрамоқда.
Шунингдек, иссиқ сув таъминоти вақтинча ўзгариши кутилмоқда. Хусусан, 24–31 март кунлари синовлар давомида иссиқ сув қисқа муддатга ўчирилади. 1 апрелдан 1 майгача бўлган даврда эса синов ишлари иссиқ сув таъминотини тўхтатмаган ҳолда олиб борилади.
Иссиқлик манбаларининг амал қилиш ҳудудлари
1-ИМ (М-1,4) 9 ва 16 апрель — босим билан текшириш (опрессовка)
Мустақиллик шоҳ кўчаси, Мирзо Улуғбек, Буюк ипак йўли, Қори Ниёзий, Муҳаммад Юсуф, Сайрам, Тамарахоним, Оққўрғон, Ўткир Султонов, Осиё, Лев Толстой, Навниҳол, Навниҳол 3-кўчаси, Ясси, Қаландар, Бўзкўча, Сайрам 5-тор кўчаси, Сайрам 7-тор кўчаси, Чуст, Катта Дархон, Катта Дархон 2-тор кўчаси, Геология, Иброҳим Мўминов, Ниёзбек йўли, Кичик ҳалқа йўли, Катта ҳалқа йўли, Дўрмон йўли, Шаҳриобод, Зиёлилар, Мирзакалон Исмоилий, Паркент, Боғишамол, Наманган, Зарбулоқ, Қирқйигит, Тамарахоним тор кўчаси, Озодлик кўчалари, Ялонғоч, Тошқишлоқмаш, Мавлоно Риёзий, Бўз-1 даҳалари, ТошГРЭС посёлкаси, Ҳамид Олимжон майдони, Тошкент Давлат Аграр Университети ҳудуди.
2-ИМ 7 ва 22 апрель — босим билан текшириш
Мирзо Улуғбек, Темур Малик, Авайхон, Мингбулоқ, Миришкор, Шукур Бурхонов, Раззоқ Ҳамроев, Салом, Дўрмон йўли, Феруза кўчалари, Қорасув-1,2,3,4,6, Бўз-2, Феруза даҳалари.
3-ИМ (М-1,4) 6 ва 13 апрель — босим билан текшириш
Бунёдкор шоҳ кўчаси, Навоий, Олмазор, Беруний, Ислом Каримов, Қоратош, Фурқат, Афросиёб, Кичик ҳалқа йўли, Шифонур, Зиё, Қорақамиш, Талабалар, Университет, Самарқанд Дарвоза, Абай, Абдулла Қодирий, Кўкча Дарвоза, Бешёғоч, Нурафшон, Пахтакор, Ҳувайдо, Гулобод кўчалари, Чорсу майдони, Чорсу, Қоратош, Олмазор, Бешёғоч, М — 10, 11, 13, 14, М-26, 27, 28, Б-1, Б-2, Б-3, Қорақамиш 2/1 даҳалари, Талабалар шаҳарчаси, ТошДТУ ҳудуди.
4-ИМ (М-0,1) 8 ва 23 апрель — босим билан текшириш
Амир Темур, Мустақиллик шоҳ кўчалари, Осиё, Боғишамол, Минор 1-берк, Чингиз Айтматов, Кичик ҳалқа йўли, Ҳамид Олимжон, Мингўрик, Абдулла Қодирий, Бодомзор, Кўргазма, Қозитарнов, Гиргиртепа, Шивли, Шуҳрат, Боғиравон, Мукаррама Турғунбоева, Гулсарой, Себзор, Олтинсой, Шимолий Олмазор, Зулфияхоним, Лабзак, Нурафшон, Қорақамиш, Қорақамиш 1-кўчаси, М-1,2,5,6,12,15,М-17,18 (Себзор), Тахтапул, Қорақамиш 1/1, ½, 1/3, ¼, 2/1, 2/3, 2/4, 2/5 даҳалари, Ҳамид Олимжон майдони.
4-ИМ (М-4,8) 7 ва 24 апрель — босим билан текшириш
Амир Темур шоҳ кўчаси, Аҳмад Дониш, Янгишаҳар, Дехқонобод, Соҳибкор, Катта ҳалқа йўли, Шаҳристон, Уч Қаҳрамон, Мойқўрғон, Рихсилий, Янги Юнусобод, Юнусота, Жумамасжид, Юнусобод даҳаси 1÷19 мавзелари.
5-ИМ (М-0,4) 8 ва 15 апрель — босим билан текшириш
Заргарлик, Лутфий, Қатортол, Гулистон, Фарҳод, Чўпонота, Боғибўстон, Кичик ҳалқа йўли, Наққошлик, Дўмбиробод, Дўмбиробод 4-тор кўчаси, Серқуёш, Ўсмир, Тахиатош, Ширин, Мақсуд Шайхзода, Қатортол 1-кўчаси, Қатортол 2-кўчаси, Ал-Хоразмий, Катта Хирмонтепа кўчалари, Чилонзор даҳаси 5÷12, Г9А, 16÷20, 24÷26, Ц, 20А, Дўмбиробод мавзелари, Шарқ, Гулистон, Ал-Хоразмий-1,2 даҳалари.
6-ИМ 24 март — ҳисобланган ҳароратга текшириш 15 ва 22 апрель — босим билан текшириш
Мунис, Сарикўл, Эски Сарикўл, Янгизамон, Янги Қўйлиқ, Абдурауф Фитрат, Фарғона йўли, Толлимаржон, Файзобод, Меҳржон, Сайҳун, Сурхон кўчалари, Қўйлиқ-1÷7, Қўйлиқ-Айланма даҳалари.
7-ИМ 25 март — ҳисобланган ҳароратга текшириш 6 ва 13 апрель — босим билан текшириш
Қорасув, Бешариқ, Бирлашган, Бирлашган 2-тор кўчаси, Элбек, Асалобод, Қурувчилар, Уйсозлар, Паркент, Чўлпон, Алимкент кўчалари, Оҳангарон шоссеси, Тузель-1,2,3,4, Уйсозлар-1, Асалобод-1,2, Авиасозлар шаҳарчаси -1,1а, 2,3,4 даҳалари.
8-ИМ 25 март — ҳисобланган ҳароратга текшириш 16 ва 23 апрель — босим билан текшириш
Янги Сергели йўли, Меҳригиё, Сўғдиёна, Қипчоқ, Чинор, Давлатобод, Дўстлик, Мирзо Турсунзода, Жаҳонаро, Қўрғонтепа кўчалари, Сергели 1÷8А, Йўлдош-1÷18, М-1,2,3, Дўстлик-1,2 даҳалари.
9-ИМ 24 март — ҳисобланган ҳароратга текшириш 10 ва 17 апрель — босим билан текшириш
Тақачи, Гулистон, Ширин, Лутфий, Катта ҳалқа йўли, Ўрикзор, Катта Хирмонтепа, Кичик ҳалқа йўли, Бешқайрағоч, Тўқимачи, Нашриёт, Юсуф Саккокий, Фозилтепа, Фарҳод кўчалари, Шарқ, Ал-Хоразмий-1,2, Бешқайрағоч, Гулистон, Изза даҳалари, Чилонзор даҳаси 7,13÷15,21÷25,30,31 мавзелари, Ўрикзор бозори доирасида.
10-ИМ 27 март — ҳисобланган ҳароратга текшириш 9 ва 24 апрель — босим билан текшириш
Белтепа, Форобий, Мухбир, Мирзо Ғолиб, Шифокорлар, Талабалар, Университет, Қорақамиш 1-кўчаси, Шифокорлар 2-кўчаси, Қамарнисо кўчалари, Белтепа, Ибн Сино 1,2, Жарариқ, Қамарнисо, Бешқўрғон-1,2,3,4, Қорақамиш-2/4, Олимпия даҳалари, Шифокорлар шаҳарчаси, Талабалар шаҳарчаси, ЎзМУ, ТошДТУ ҳудудлари.
ТошИЭМ (М-0) 26 март — ҳисобланган ҳароратга текшириш 14 ва 21 апрель -босим билан текшириш (опрессовка)
Шароф Рашидов, Бобур, Шота Руставели, Глинка, Боғибўстон, Арнасой, Катта Чилонзор, Афросиёб, Ойбек, Авлиёота, Миробод, Фидокор, Шохжаҳон, Жамшид Шоший, Абдулла Авлоний, Белариқ, Имом ат-Термизий, Ўрикзор, Боғтепа 5-тор кўчаси, Жийдазор 1-тор кўчаси, Якуб Колос, Чимкент, Буюк Турон, Муқимий, Сеул, Аския, Чўпонота, Нурафшон, Гулханий, Лутфий, Боғистон, Самарқанд Дарвоза кўчалари, М-7, Оқтепа даҳалари, Чилонзор даҳаси 1÷5,7,Е,И, Оқтепа мавзелари.
ТошИЭМ (М-5,8) 26 март — ҳисобланган ҳароратга текшириш 10 ва 17 апрель — босим билан текшириш
Амир Темур, Мустақиллик шоҳ кўчалари, Навоий, Бобур, Глинка, Қумариқ, Яҳё Ғуломов, Буюк Турон, Истиқбол, Зарафшон, Махтумқули, Ислом Каримов, Бухоро, Истиқлол, Содиқ Азимов, Саид Барака, Матбуотчилар, Сайилгоҳ, Шастри, Элбек, Кичик ҳалқа йўли, Шаҳрисабз, Тарас Шевченко, Нукус, Ойбек, Кичик Бешёғоч, Абдулла Қаҳҳор, Ҳайдар Алиев, Олтин водий, Фидокор, Авлиёота, Моштабиб, Миробод кўчалари, М-1,2,4,5,7 Қушбеги, Бошлиқ даҳалари, Учувчилар шаҳарчаси.
"Водник" қозонхонаси 20 ва 27 апрель — босим билан текшириш
Ҳусайн Бойқаро кўчаси, "Сувсоз" мавзеси доирасида.
"Саноатэнерго" қозонхонаси 21 ва 28 апрель — босим билан текшириш
"Қурувчи" мавзеси.








