Ўзбекистон

Тошкентда Миллий дендрология боғи барпо этилади

2028 йилгача Қорақалпоғистон ва барча вилоятларда камида 100 гектар майдонда шундай боғлар ташкил этилади.

Тошкентда Миллий дендрология боғи барпо этилади

Шавкат Мирзиёев 23 март куни экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида 2026–2030 йилларга мўлжалланган устувор лойиҳалар тақдимоти билан танишди. Унда Тошкент шаҳрида Миллий дендрология боғини барпо этиш режаси тақдим этилди.

 

Лойиҳага кўра, пойтахтда 108 гектар майдонда йирик яшил ҳудуд ташкил этилади. Унда 50 минг туп дарахт кўчати ва 100 минг туп буталар экилиши режалаштирилган.

 

Яшил ҳудудлар кенгайтирилади

 

Тақдимотда “Яшил макон” дастури доирасида ботаника ва дендрология боғларини ташкил этиш концепцияси ҳам кўриб чиқилди. Ҳозирда мамлакатда 3 та ботаника боғи мавжуд бўлиб, қўшимча равишда яна 12 та ботаника ва 16 та дендрология боғини барпо этиш режалаштирилган.

 

2028 йилгача Қорақалпоғистон Республикаси ва барча вилоятларда камида 100 гектар майдонда шундай боғлар ташкил этилади. Бу орқали 2030 йилгача мамлакатда яшиллик даражасини 14,2 фоиздан 30 фоизга ошириш, ҳаводаги PM2.5 ва PM10 кўрсаткичларини 20–25 фоизга камайтириш режалаштирилган.

 

Миллий дендрология боғининг имкониятлари

 

Тошкентда барпо этиладиган Миллий дендрология боғи фақат дам олиш ҳудуди эмас, балки илмий ва маърифий марказ сифатида ҳам хизмат қилади. У ерда:

 

• “Дунё дарахтлари” ҳудуди;

 

• 6 та иқлим минтақасига хос ўсимликлар коллекцияси;

 

• мева ва маҳаллий дарахтзорлар;

 

• доривор ўсимликлар боғи;

 

• оранжерея ва гулзорлар;

 

• пиёдалар ва велосипед йўлаклари;

 

• дам олиш зоналари ташкил этилади.

 

Шунингдек, боғ марказида 1 гектарли сунъий кўл барпо этилиб, унинг атрофида сакура боғи яратилади.

 

Замонавий экологик технологиялар

 

Лойиҳада қуёш панеллари, қайта ишланган материаллардан тайёрланган инфратузилма элементлари ҳамда автоматлаштирилган томчилатиб суғориш тизими жорий этилиши кўзда тутилган.

 

Боғ Green University учун табиий лаборатория, аҳоли учун эса экотуризм ва экотаълим марказига айланиши кутилмоқда.

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.