Ўзбекистон

Янги Тошкентда ФИФА талабларига мос 55 минг ўринли замонавий стадион қурилмоқда

Қиймати 100 миллион долларлик янги стадионда 2027 йилги U-20 жаҳон чемпионати ўйинлари ўтказилади.

Янги Тошкентда ФИФА талабларига мос 55 минг ўринли замонавий стадион қурилмоқда

Шавкат Мирзиёев 24 март куни Янги Тошкент ҳудудида барпо этилаётган йирик спорт иншооти — замонавий футбол стадионининг қурилиш жараёни билан танишди.

 

Мазкур спорт мажмуасига 2025 йил 11 ноябрь куни давлат раҳбари томонидан тамал тоши қўйилган эди. Ҳозирда стадион қурилиши жадал суръатларда олиб борилмоқда.

 

Жумладан, ҳудудни текислаш ишлари тўлиқ якунланган, пойдевор қуйиш жараёнлари эса қарийб 95 фоизга бажарилган. Қурилиш майдонига металл конструкциялар босқичма-босқич етказиб берилмоқда.

 

Сўнгги йилларда мамлакатда футбол инфратузилмасини ривожлантириш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, маҳаллий чемпионатлар тизими ислоҳ қилиниб, болалар ва ўсмирлар футбол академиялари ташкил этилди. Ҳозирда ҳудудларда 75 та катта ва 302 та мини стадион фаолият юритмоқда.

 

2017 йилда мамлакатда ФИФА ҳамда Осиё футбол конфедерацияси талабларига жавоб берадиган стадионлар сони атиги 3 та бўлган бўлса, бугунги кунда уларнинг сони 10 тадан ошди. Бундан ташқари, 1,5 мингдан ортиқ мактаб стадионлари таъмирланиб, 1 миллиондан зиёд ўқувчи ва маҳалла ёшлари спорт билан шуғулланиш имкониятига эга бўлди.

 

Ушбу саъй-ҳаракатлар натижасида мамлакат футболида сезиларли ютуқлар кузатилмоқда. Жумладан, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси илк бор Париж Олимпиадаси–2024 мусобақаларида иштирок этди. Шунингдек, миллий терма жамоа тарихда илк бор жорий йилда бўлиб ўтадиган ФИФА Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди.

 

2024 йил 2 октябрь куни ФИФА Кенгаши йиғилишида 20 ёшгача бўлганлар ўртасидаги 2027 йилги жаҳон чемпионатини Ўзбекистон ва Озарбайжонда ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинган эди.

 

Айнан шу мусобақа талабларига мос равишда барпо этилаётган Янги Тошкент стадиони мамлакат футболы учун муҳим лойиҳа ҳисобланади. Қиймати қарийб 100 миллион доллар бўлган ушбу иншоот Осиёдаги энг замонавий футбол мажмуаларидан бирига айланиши кутилмоқда.

 

55 минг томошабинга мўлжалланган стадион 6 қаватдан иборат бўлади. Унда спортчилар, мухлислар ва матбуот вакиллари учун кенг имкониятлар яратилади. Томошабинлар учун тезкор кириш-чиқишни таъминлаш мақсадида ўндан ортиқ эскалатор ўрнатилиши режалаштирилган.

 

Мажмуа ҳудудида яна 3 та қўшимча машғулот майдони қурилади. Стадион яқинида метро бекати ҳамда 5 минг 500 ўринли автотураргоҳ барпо этилиши кўзда тутилган.

 

Давлат раҳбари бундай катта сиғимли ёпиқ стадион мамлакатда илк бор барпо этилаётганини таъкидлаб, қурилишда ҳар бир жиҳатга алоҳида эътибор қаратиш зарурлигини қайд этди. Шунингдек, стадион атрофини ободонлаштириш ишлари олдиндан режалаштирилиб, босқичма-босқич амалга оширилиши лозимлиги таъкидланди.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.