Ўзбекистон

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Россия Президенти Владимир Путин суҳбатлашди

Ўзбекистон ва Россия етакчилари икки томонлама ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Россия Президенти Владимир Путин суҳбатлашди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 24 март куни Россия Президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Президентининг матбуот хизмати хабар берди.

 

Маълум қилинишича, телефон суҳбатида икки давлат ўртасидаги кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини ривожлантириш ва мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари муҳокама қилинган.

 

“Савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг жадал ривожланаётгани қайд этилди: ўтган йил якунларига кўра, товар айирбошлаш ҳажми 10 фоизга ошиб, 13 миллиард долларга етган, жорий йил бошидан эса яна 32 фоизга кўпайган. Саноат, энергетика, транспорт ва бошқа устувор тармоқларда йирик кооперация лойиҳалари амалга оширилмоқда”, дейилади хабарда.

 

Мулоқотда Ўзбекистонда биринчи атом электр станциясини қуриш лойиҳасига алоҳида эътибор қаратилган. Иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро қўшма комиссиянинг фаолияти самарали, деб баҳоланган.

 

Томонлар шунингдек, “ИННОПРОМ Марказий Осиё” халқаро саноат кўргазмасининг навбатдаги тадбирини жорий йил апрель ойида Тошкентда ўтказишга тайёргарлик кўраётганини таъкидлаган.

 

Шу билан бирга, Яқин Шарқ, Жанубий Осиё ва Украинадаги вазият каби халқаро аҳамиятга молик масалалар юзасидан фикр алмашилиб, бўлажак тадбирлар режаси муҳокама қилинган.

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Россия Президенти Владимир Путин суҳбатлашди | Zamon.uz