Ўзбекистон

Ўзбекистонда олтин қуймалар нархи кескин пасайди

24 март ҳолатига кўра, бир грамм олтин нархи 1 801 200 сўмни ташкил этди.

Ўзбекистонда олтин қуймалар нархи кескин пасайди

Жаҳон бозорида олтин нархининг арзонлашиши фонида Ўзбекистонда ҳам олтин қуймалар қиймати пасайди. Бу ҳақда Ўзбекистон Марказий банки маълум қилди.

 

24 март ҳолатига кўра, бир грамм олтин нархи 1 801 200 сўмни ташкил этди. Шунингдек, 5 граммли олтин қуйма нархи 9 миллион сўм атрофига тушган.

 

Марказий банк томонидан белгиланган янги нархлар қуйидагича:

 

• 5 грамм — 9 млн 6 минг сўм;

 

• 10 грамм — 18 млн 13 минг сўм;

 

• 20 грамм — 36 млн 25 минг сўм;

 

• 50 грамм — 90 млн 63 минг сўм;

 

• 100 грамм — 180 млн 126 минг сўм;

 

Шу билан бирга, олтин қуймаларни қайта сотиб олиш нархлари уларнинг қадоғи бутлиги ёки техник талабларга мослигига қараб белгиланади.

 

Маълумот учун, 26 январь куни 5 граммли олтин қуйма нархи илк бор 10 миллион сўмдан ошган эди. 29 январь куни эса у кетма-кет саккизинчи бор рекорд ўрнатиб, 10,8 миллион сўмдан юқори кўтарилган. Кейинчалик нархлар пасайишни бошлаган.

 

Жаҳон бозорида ҳам олтин арзонлашмоқда. 23 март куни COMEX биржасида олтин фьючерслари нархи 2025 йил 9 декабрдан бери илк бор бир унцияси учун 4,2 минг доллардан пастлади. 24 март ҳолатига кўра, ушбу кўрсаткич 4,3 минг доллар атрофида бўлган.

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.