Ўзбекистон

Жаҳон банки Ўзбекистонга 200 млн доллар ажратади

Ушбу маблағ Сурхондарё вилоятидаги автомагистралини реконструкция қилиш ва янги иш ўринлари яратишга сарфланади.

Жаҳон банки Ўзбекистонга 200 млн доллар ажратади

Ўзбекистонда транспорт инфратузилмасини модернизация қилиш ва соҳадаги ислоҳотларни давом эттириш мақсадида Жаҳон банкининг 200 млн долларлик лойиҳаси тасдиқланди. 

 

Лойиҳа Сурхондарё вилоятидаги М41 ҳудудий автомагистралини реконструкция қилишни кўзда тутади ва бу ерда бизнесни ривожлантириш ҳамда янги иш ўринлари яратишга хизмат қилади. Шунингдек, лойиҳа орқали давлат органлари транспорт секторини ислоҳ қилишда қўллаб-қувватланади.

 

Маълум қилинишича, Ўзбекистоннинг транспорт сектори умумий ички маҳсулотнинг қарийб 8% ни таъминлайди ва тахминан 1 миллион киши мазкур соҳада ишлайди. 

 

“Сектор сўнгги ўн йилда сезиларли ривожланишни кўрсатди. мамлакат 2014 йилда Жаҳон банки Логистика самарадорлиги индексида 129-ўринда бўлган бўлса, 2023 йилда 88-ўринга кўтарилди. Бу кўрсаткич товарларнинг ички ва ташқи ҳаракатланиш самарадорлиги ва ишончлилигини акс эттиради.

 

Бироқ, автомобиль паркининг тез ўсиши йўл инфратузилмасининг ривожланишидан анча олдин келмоқда ва транспорт тармоғига босимни кучайтирмоқда”, дейилади хабарда

 

Мутахассисларнинг прогнозларига кўра, 2030 йилга қадар йўллар қуввати 500% га оширилиши керак бўлади.

 

Жаҳон банкининг Марказий Осиё бўйича минтақавий директори Наджи Бенхасин: “Самарали ва хавфсиз автомобиль ва темир йўл тармоқларини ривожлантириш аҳолига иш ўринлари ва хизматларга кириш имконини таъминлаш, ички ва халқаро савдони ривожлантириш ҳамда Ўзбекистоннинг рақобатбардошлигини мустаҳкамлаш учун муҳим аҳамиятга эга. Янги Жаҳон банки молиялаштирган лойиҳа доирасида биз транспорт инфратузилмаси ва хизматлар сифати ҳамда сектор ислоҳотларини қўллаб-қувватлаймиз”, — дея таъкидлади.

 

Мазкур лойиҳанинг асосий йўналишлари:

 

М41 ҳудудий автомагистралини реконструкция қилиш: 91 км узунликдаги йўл Тожикистон, Қирғизистон ва Афғонистон билан боғланади. Мавжуд икки полосали йўл тўрт полосали йўлга кенгайтирилади. Реконструкциядан сўнг йўлдан кундалик тахминан 35 минг ҳайдовчи ва йўловчи фойдаланади. 550 минг атрофида аҳоли бизнес ва янги иш ўринлари имкониятига эга бўлади. Шунингдек, 180 га яқин кўприк ва сув оқими инфратузилмаси қурилади ва реконструкция қилинади, йўл ҳаракат хавфсизлиги ва йўловчиларнинг ишончлилиги оширилади.

 

Мултимодал транспорт стратегиясини ишлаб чиқиш: Мултимодал ташишларни ривожлантириш бўйича миллий стратегия давлат органлари салоҳиятини кучайтириш ва турли транспорт турлари ўртасида уйғунликни таъминлашга ёрдам беради. Стратегия, шунингдек, логистика ва иқлим хавфларига чидамли, экологик самарали қарорларни қўллашни назарда тутади.

 

“Ўзбекистон темир йўллари” фаолиятини такомиллаштириш: Корпоратив бошқарувни мустаҳкамлаш, молиявий шаффофликни ошириш, йўловчи ташишни режалаштириш ва ESG стандартларини жорий этиш орқали темир йўл компанияси самарадорлиги ва хусусий инвестициялар жалб қилиш имконияти оширилади.

 

Жаҳон банкининг хабарига кўра, лойиҳа доирасида амалга ошириладиган чора-тадбирлар транспорт, савдо, туризм ва бошқа иқтисодий секторларда қўшимча ва сифатли иш ўринлари яратишга, йўловчи ва транзит юк ташиш ҳажмини оширишга ҳамда Ўзбекистоннинг минтақавий транзит салоҳиятидан самарали фойдаланишга хизмат қилади.

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Жаҳон банки Ўзбекистонга 200 млн доллар ажратади | Zamon.uz