Ўзбекистон

2030 йилгача ҳаво ифлосланиши кескин камайтирилади

“Тоза ҳаво” лойиҳаси доирасида атмосферани муҳофаза қилиш бўйича чоралар кучайтирилмоқда.

2030 йилгача ҳаво ифлосланиши кескин камайтирилади

Ўзбекистонда “Тоза ҳаво” умумхалқ лойиҳаси доирасида атмосфера ҳавосининг ифлосланишини камайтиришга қаратилган қатор вазифалар амалга оширилмоқда.

 

Маълумотларга кўра, бугунги кунда пойтахт ҳамда Навоий, Фарғона, Чирчиқ ва Термиз шаҳарларида ҳаво ифлосланиш даражасининг белгиланган меъёрлардан ошишига бир қатор омиллар сабаб бўлмоқда. Улар орасида саноатнинг жадал ривожланиши, углерод ёқилғиларидан кенг фойдаланиш, транспорт воситалари сонининг ортиши, табиий омиллар ва назоратнинг етарли эмаслиги қайд этилган.

 

Шу муносабат билан 2030 йилга қадар атмосферага чиқарилаётган ифлослантирувчи моддалар ҳажмини қисқартириш, саноат корхоналарида зарарли ташламаларни ушлаб қолиш даражасини ошириш, транспортдан чиқадиган чиқиндиларни камайтириш ҳамда ПМ2,5 кўрсаткичлари бўйича меъёр ошган кунлар сонини қисқартириш муҳим вазифалар сифатида белгиланган.

 

Лойиҳа доирасида, айниқса, энергетика ва саноат тармоқларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шу билан бирга, қурилиш соҳасида ҳам экологик талаблар кучайтирилмоқда.

 

Эндиликда йирик қурилиш объектларини лойиҳалаштиришда кўкаламзорлаштириш даражасини ошириш, қурилиш материалларини ёпиқ шароитда сақлаш, чиқиндиларни махсус қувурлар ва контейнерлар орқали олиб чиқиш, ҳудудларни ҳимоя тўсиқлари билан ўраш ҳамда онлайн кузатув камераларини ўрнатиш каби мажбурий талаблар жорий этилмоқда.

 

Таъкидланишича, мазкур чора-тадбирлар нафақат экологик барқарорликни таъминлаш, балки атмосфера ҳавоси тозалигини яхшилаш, аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш ҳамда шаҳар инфратузилмасининг уйғун ривожланишига хизмат қилади.

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

2030 йилгача ҳаво ифлосланиши кескин камайтирилади | Zamon.uz