Жаҳон

АҚШ Эронга Яқин Шарқдаги урушни тугатиш бўйича 15 банддан иборат режа юборди

Теҳрон АҚШнинг махсус вакиллари Стив Уиткофф ва Жаред Кушнер билан музокара ўтказишни рад этди, уларни “орқадан пичоқ урганликда” айблади.

АҚШ Эронга Яқин Шарқдаги урушни тугатиш бўйича 15 банддан иборат режа юборди

Америка Қўшма Штатлари Эронга Яқин Шарқдаги урушни тугатиш учун 15 бандли режа юборган. Бу ҳақда The New York Times манбаларга таяниб хабар бермоқда.

 

Қайд этилишича, режа Трамп маъмуриятининг урушдан чиқиш йўлини топишга бўлган интилишини акс эттиради, чунки урушнинг иқтисодий оқибатлари сезилмоқда.

 

Расмийлар режа Покистон орқали етказилганини ва Покистон Бош штаб раиси Мунир АҚШ ва Эрон ўртасида асосий воситачи сифатида фаолият юритаётганини билдирган. 

 

Нашрга кўра, Миср ва Туркия Эронни конструктив муносабатга чақирган. Мунирнинг Эроннинг Ислом инқилоби қўриқлари корпуси билан яқин алоқалари мавжуд бўлиб, у тарафлар ўртасида хабарларни етказишда воситачи вазифасини бажаради.

 

Режанинг мазмуни Эроннинг баллистик ракета ва ядровий дастурларини назарда тутади. Исроил ва АҚШ 28 февралдан бошланган бомбардимон кампанияси давомида Эроннинг ракеталари, уларни учириш қурилмалари ва ишлаб чиқариш иншоотлари ҳамда ядровий дастурини нишонга олган. Америка ва Исроил раҳбарлари Эроннинг ядровий қуролга эга бўлишига йўл қўймасликка ваъда берган.

 

Режа денгиз йўлларини ҳам қамраб олади. Чунки уруш бошидан бери Эрон деярли барча Ғарб кемаларининг Ҳўрмуз бўғозидан хавфсиз ўтишига тўсқинлик қилмоқда. Бу стратегик сув йўли орқали Жаҳон бозорига нефть ва табиий газ етказиб бериш қисқарган ва нархлар ошган.

 

Бироқ The Telgraph'нинг манбаларга таяниб хабар беришича, Эрон томони февраль ойида бўлиб ўтган музокаралардан сўнг Теҳрон нишонга олингани сабабли Уиткофф ва Кушнер билан юзма-юз музокара ўтказишни истамаяпти.

 

Шунингдек, агар ҳафтанинг охирида Покистонда янги музокаралар бошланса, бош музокарачиси сифатида АҚШ витсе- президенти Жей Ди Венс кўрилмоқда.

 

Манбаларнинг билдиришича, Эрон ҳам Венсе билан ишлашни афзал кўрмоқда, чунки у ваъдасига содиқ қолади деб ҳисобланмоқда.

 

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

АҚШ Эронга Яқин Шарқдаги урушни тугатиш бўйича 15 банддан иборат режа юборди | Zamon.uz