Жаҳон

Ғазода 18 ойлик бола Исроил ҳарбийлари томонидан қийноққа солинди

Тиббий текширувлар боланинг оёғига сигарет босилганини ва металл буюм билан жароҳат етказилганини кўрсатган.

Ғазода 18 ойлик бола Исроил ҳарбийлари томонидан қийноққа солинди

Ғазода 18 ойлик фаластинлик бола отасининг ҳибсга олиниши вақтида Исроил кучлари томонидан қийноққа солинган. Бу ҳақда Al Jazeera хабар берди. 

 

Тиббий текширувлар боланинг оёғига сигарет босилгани ва металл буюм билан жароҳат етказилгани ҳақида маълумот берди.

 

Хабарларга кўра, Исроил аскарлари Усама Абу Нассар исмли эркакни ҳибсга олган ва сўроқ жараёнида унинг фарзандини кўз ўнгида қийноққа солган. Боланинг онаси ҳарбийлар Карим исмли ўғлининг оёғига сигарет босиб ўчиргани ва металл буюм санчганини билдирган.

 

Бола тахминан 10 соатдан сўнг озод этилиб, Қизил Хоч жамияти орқали Мағози ҳудудида оиласига топширилган. Боланинг отаси ҳибсда қолмоқда.

 

Исроил ҳарбийлари айбловларни рад этиб, воқеа 19 март куни “Сариқ чизиқ” ҳудудида содир бўлганини билдирган. Уларнинг таъкидлашича, уч ёшли боланинг отаси бўлган шахс ҳарбийлар огоҳлантиришига қарамай ҳаракат қилган ва улар йўл четига огоҳлантирувчи ўқ узган.

 

Ҳарбийлар баёнотида, боланинг жароҳат олиши эҳтимол отишма оқибатида сачраган парчалар билан боғлиқлиги айтилган. Шунингдек, бола сўроқ жараёнида тиббий кўрикдан ўтказилиб, озиқ-овқат ва сув билан таъминланган, сўнгра Қизил Хоч жамияти вакилларига топширилган.

 

Исроил ҳарбийлари ҳибсга олинган шахс ўзини ҲАМАС аъзоси сифатида таништириб, 7 октябрь воқеалари вақтида Исроил ҳудудига кирганини тан олганидан сўнг ҳибсга олинганини билдирган.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Ғазода 18 ойлик бола Исроил ҳарбийлари томонидан қийноққа солинди | Zamon.uz