Ўзбекистон

Бухорода “Сиз экологияга оид қонунларни биласизми?” республика танловига старт берилди

“Ўзбекистон–2030” стратегияси доирасида ташкил этилган экологик тадбир “Ёш экологлар боғи”нинг барпо этилиши билан бошланди.

Бухорода “Сиз экологияга оид қонунларни биласизми?” республика танловига старт берилди

Ўзбекистон Президентининг 2026 йил 16 февралдаги ПФ–22-сон Фармони билан тасдиқланган “Ўзбекистон–2030” стратегиясини амалга оширишга қаратилган давлат дастури ижроси доирасида юртимизда қатор муҳим тадбирлар амалга оширилмоқда. Хусусан, жамиятда ёшларнинг экологияга оид ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш, қонун устуворлигини мустаҳкамлаш ҳамда ёшларни Конституция ва қонун ҳужжатларига ҳурмат руҳида тарбиялаш мақсадида “Сиз экологияга оид қонунларни биласизми?” кўрик-танлови ҳар йили январь–март ойларида ташкил этиб келинмоқда.

 

2026 йилги танловнинг республика босқичи Бухоро шаҳрида ўтказилаётгани бежиз эмас. Чунки ўтган йилги мусобақада айнан Бухоро вилояти жамоаси ғолибликни қўлга киритган эди. Анъанага кўра, кейинги босқич мезбонлиги ғолиб ҳудудга топширилади.

 

Мазкур танлов нафақат билимлар беллашуви, балки ёшларнинг экологик тафаккурини ривожлантиришга хизмат қилувчи кенг қамровли тадбир сифатида ташкил этилди. Унда мактаб ўқувчилари ҳамда касбий таълим муассасалари ўқувчилари фаол иштирок этмоқда. Ҳар бир вилоятдан сараланган жамоалар ўз ҳудудида ғолиб бўлган техникум ўқувчиларидан иборат бўлиб, ҳар бир жамоа 8 нафар иштирокчи ва мураббий билан қатнашмоқда.

 

Танлов тўрт асосий шарт асосида ўтказилади:

• жамоанинг ҳудудий таништируви (визит карточкаси),

• экологияга оид савол-жавоблар,

• саҳна кўринишлари,

• экологик лойиҳалар тақдимоти.

 

Айниқса, саҳна кўринишлари ва лойиҳалар орқали ёшлар чиқиндилар муаммоси, иқлим ўзгариши каби долзарб экологик масалаларга ўз ёндашувларини намоён этмоқда.

 

Тадбир доирасида яна бир муҳим ташаббус – дарахт экиш акцияси ташкил этилди. Бухоро шаҳридаги илгари қаровсиз бўлган ҳудудда “Ёш экологлар боғи” барпо этилди. Ушбу боғда павловния, арча, япон сафораси ҳамда клен каби иқлимга мос кўчатлар экилади.

 

Мазкур ташаббус Бухоро вилоятининг чўлланишга мойил ҳудуд эканлигини инобатга олиб, яшиллик даражасини ошириш, аҳолига қулай экологик муҳит яратиш ҳамда келажак авлод учун обод маскан барпо этишга қаратилган. Режаларга кўра, ҳудуд томчилатиб суғориш тизими орқали парваришланади ва мутасадди ташкилотлар томонидан доимий назоратга олинади.

 

Мутахассисларнинг таъкидлашича, экилган дарахтлар тўлиқ ўсиб, ҳудуднинг яшил масканга айланиши учун камида 2–3 йил вақт талаб этилади. Шундан сўнг мазкур ҳудуд аҳоли учун сайр қилиш ва ҳордиқ чиқариш масканига айланиши кутилмоқда.

 

Ушбу тадбирлар ёшларнинг экологик онгини ошириш, уларни атроф-муҳитга масъулият билан қарашга ундаш ҳамда “Яшил макон” ғояларини ҳаётга татбиқ этишда муҳим аҳамият касб этади.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Бухорода “Сиз экологияга оид қонунларни биласизми?” республика танловига старт берилди | Zamon.uz