Ўзбекистон

Эндиликда Ўзбекистон аҳолиси фавқулодда вазиятлар ҳақида масжидлар орқали огоҳлантирилади

Бугунги кунга қадар еттита вилоятдаги 272 та масжидда аҳолини фавқулодда вазиятлардан огоҳланитириш учун махсусу ускуналар ўрнатилган.

Эндиликда Ўзбекистон аҳолиси фавқулодда вазиятлар ҳақида масжидлар орқали огоҳлантирилади

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт Дастури (БМТТД) Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (ФВВ) билан ҳамкорликда Ўзбекистон аҳолисини табиий офатлар ва фавқулодда вазиятларда тезкор огоҳлантириш имконини берувчи инновацион техник ечимни жорий этди.

 

Лойиҳа доирасида аҳоли пунктларига яқин жойлашган масжидларга махсус ускуналар ўрнатилди. Эндиликда ФВВнинг фавқулодда хабарлари масжидларнинг ташқи овоз кучайтиргичлари орқали тарқатилади ва ахборот тезкор равишда кенг жамоатчиликка етказилади. 

 

Маълум қилинишича, бугунги кунга қадар Жиззах, Қашқадарё, Наманган, Самарқанд, Сирдарё, Тошкент ва Фарғона вилоятларидаги 272 та масжидда ушбу ускуналар ўрнатилган.

 

Масжидлар маҳаллий аҳоли орасида нуфузли ижтимоий институт сифатида эътиборга молик ва деярли барча аҳоли пунктларида жойлашган бўлиб, бинодаги юқори қувватли ташқи овоз кучайтиргичлар ёрдамида огоҳлантириш 500 метрдан 2 километргача эшитилиш радиусини таъминлайди.

 

Лойиҳа ҳисоб-китобларига кўра, бу орқали тахминан 6,5 миллион нафар аҳоли, жумладан аёллар, эркаклар, болалар ва заиф қатламлар қамраб олинади.

 

Ушбу тизим билан мобил алоқа ёки электр таъминотида узилишлар юзага келганда ҳам тезкор хабарларни узатиш мумкин. 

 

Шунингдек, БМТТД ва Яшил иқлим жамғармаси молиявий кўмагида аҳолини огоҳлантириш мақсадида мамлакатдаги асосий автомобиль йўллари бўйлаб ва гавжум жойларда 28 та ташқи кенг форматли экран ҳам ўрнатилди.

 

БМТТД, ФВВ ва Ўзгидрометнинг “Ўзбекистон аҳолисининг иқлим ўзгариши натижасида юзага келадиган хавф-хатарларга нисбатан чидамлилигини оширишга қаратилган комплекс эрта огоҳлантириш тизимини такомиллаштириш” номли қўшма лойиҳаси Яшил иқлим жамғармаси томонидан молиялаштирилади.

 

 Лойиҳа айниқса сув тошқинлари, селлар, кўчкилар, қор кўчкилари ва гидрологик қурғоқчилик каби табиий офатлар хавфи юқори бўлган тоғли ҳудудларда аҳолини эрта огоҳлантириш тизимини модернизация қилиш ва такомиллаштиришга қаратилган.

 

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Эндиликда Ўзбекистон аҳолиси фавқулодда вазиятлар ҳақида масжидлар орқали огоҳлантирилади | Zamon.uz