Жаҳон

Эрон АҚШга қарши бешта шарт қўйди

Шартлар бажарилмагунча музокаралар олиб борилмаслиги таъкидланди.

Эрон АҚШга қарши бешта шарт қўйди

АҚШ ва Эрон ўртасида тинчлик таклифлари алмашилди. Теҳрон Америка ташаббусини рад этди ва урушни фақат ўз шартлари асосида якунлашни талаб қилмоқда. Бу ҳақда Эроннинг PressTV телеканали расмий манбага таяниб хабар берди.

 

PressTV маълумотларига кўра, Эроннинг тинчлик бўйича бешта асосий шарти қуйидагилардан иборат:

Тажовуз ва қатилликнинг тўлиқ тўхтатилиши – душман томонидан ҳар қандай ҳарбий ёки қуролли ҳаракатлар дарҳол тўхтатилиши лозим.

 

Урушнинг қайта бошланмаслигини таъминлаш механизмлари – Эрон ҳудудида ёки атрофдаги минтақавий ҳудудларда уруш қайта бошланмаслиги учун аниқ ва кафолатланган механизмлар жорий этилиши керак.

 

Компенсация ва репарациялар – уруш натижасида етказилган зарарлар учун молиявий тўловлар ва репарациялар белгиланган тартибда кафолатланиши лозим.

 

Минтақадаги барча жабҳаларда урушнинг тугатилиши – Эрон ва унга қарши ҳаракат қилган барча гуруҳлар, шу жумладан минтақавий қаршилик ва ҳарбий шаклланишлар, тинчлик шартларига риоя қилиши зарур.

 

Ҳормуз бўғози устидан суверенитетни халқаро миқёсда тан олиш – Эроннинг ушбу стратегик ҳудуддаги ҳокимияти халқаро миқёсда тан олиниши ва кафолатланиши лозим.

 

Эрон расмийси таъкидлашича, ушбу шартлар Женевадаги музокараларнинг иккинчи босқичида илгари сурилган талабларни тўлдириб, уларнинг бажарилиши тинчлик музокараларини давом эттиришнинг асосий шарти ҳисобланади. Шартлар бажарилмагунча, Эрон музокараларни бошлашни режалаштирмаяпти.

 

Шунингдек, Теҳрон урушни ўз шартлари бажарилганда якунлайди ва мудофаа операцияларини давом эттиришга қатъиятли эканлигини маълум қилди. Расмийлар Эроннинг душман томон талабларини бажарилмагунча унга оғир зарбалар бериш имкониятини сақлаб қолишини таъкидлади.

 

PressTV манбаларга кўра, АҚШ президенти Donald Tramp уруш тугаш вақтни белгилашга йўл қўймаслиги Эрон томонидан қатъий таъкидланган.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

У сувни «зарядлаш», томошабинларга турли «установка»лар бериш ва гипноз сеанслари ўтказиши билан танилган.

Эрон АҚШга қарши бешта шарт қўйди | Zamon.uz