Жаҳон

Эрон АҚШнинг музокаралар таклифларини ҳийла деб баҳоламоқда

АҚШ ва воситачи давлатлар Эрон билан эҳтимолий музокараларни Покистон пойтахти Исломободда ўтказиш имкониятини муҳокама қилмоқда.

Эрон АҚШнинг музокаралар таклифларини ҳийла деб баҳоламоқда

 

Эрон расмийлари АҚШ президенти Доналд Трамп томонидан илгари сурилган тинчлик музокаралари таклифларини самимий эмас, балки сиёсий ҳийла сифатида баҳоламоқда. Бу ҳақда Axios нашри музокаралар жараёнидан хабардор манбага таяниб хабар берди.

 

Манбага кўра, Эрон расмийлари Покистон, Миср ва Туркияга — Қўшма Штатлар билан эҳтимолий музокараларда воситачилик қилаётган давлатларга — Вашингтоннинг таклифларига ишонч йўқлигини билдирган. Теҳрон вакиллари Трамп маъмурияти илгари ҳам икки маротаба уларни «алдаганини» таъкидлаб, яна шундай ҳолат такрорланишидан хавотирда эканликларини маълум қилган.

 

Эрон томонининг фикрича, минтақада АҚШ ҳарбий кучларининг кўпайтирилиши ҳамда Яқин Шарққа қўшимча ҳарбий контингент юбориш ҳақидаги қарорлар музокаралар таклифларининг самимийлигига шубҳа уйғотмоқда. Шу сабабли Теҳрон Вашингтоннинг дипломатик ташаббусларини эҳтиёткорлик билан баҳоламоқда.

 

Нашр маълумотига кўра, АҚШ ва воситачи давлатлар Эрон билан эҳтимолий музокараларни 26 март куни Покистон пойтахти Исламабад шаҳрида ўтказиш имкониятини муҳокама қилмоқда. Бироқ ҳозирча бу борада Теҳрондан якуний жавоб олинмаган.

 

Ахиос қайд этишича, аввалги музокаралар жараёнида ҳам АҚШ етакчилари дипломатик келишувга эришиш истагини билдирган бўлсада, бир вақтнинг ўзида ҳарбий босим сиёсатини ҳам давом эттирган. Масалан, ўтган йил июнь ойида Исроил томонидан Эронга қарши амалга оширилган зарбалар ядровий музокараларнинг навбатдаги босқичи бошланишидан бир неча кун аввал содир бўлган.

 

Шунингдек, февраль ойи охирида Эрон ва АҚШ Женева шаҳрида музокараларни давом эттиришга келишган эди. Бироқ орадан кўп ўтмай АҚШ ва Исроилнинг Эрон ҳудудидаги нишонларга ҳужумлари қайд этилган.

 

Оқ уй вакиллари эса Вашингтон музокараларга жиддий ёндашаётганини таъкидлаб, эҳтимолий учрашувда АҚШ вице-президенти Ж. Д. Венс иштирок этиши мумкинлигини билдирган. Манбаларга кўра, АҚШ президенти махсус вакили Стеве Виткофф эронликлар томонидан нисбатан муросали сиёсатчи сифатида қабул қилинадиган шахс сифатида Венс номзодини илгари сурган.

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

15 ёшли қиз мактабга кираётган ўқувчиларга пичоқ билан ҳужум қилган.

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Россиянинг Иркутск вилоятида ўлат бўйича тадқиқот институти ходими вафот этганидан кейин у билан алоқада бўлганлар текширилди.

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Мамлакатда 3 кунлик миллий мотам эълон қилинди.

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

Россия газининг ЕИ импортидаги улуши аллақачон 45 фоиздан 12 фоизгача қисқарган.

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Штатда йил бошидан буён қизамиқнинг 108 та ҳолати қайд этилган.

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка ва Мадинага қилинган ҳужумларга уринишлар ҳамда Саудия Арабистонидаги фуқаролик ва иқтисодий объектларга таҳдидлар қораланди.

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо кучли тошқинлар, қурғоқчилик, сув ва озиқ-овқат танқислиги ҳамда касалликлар хавфини ошириши мумкин.

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

Эрон билан можарода Лос-Анжелес ва Сан-Диегога зарар етиши мумкин.

Эрон АҚШнинг музокаралар таклифларини ҳийла деб баҳоламоқда | Zamon.uz