Жаҳон

Форс кўрфазидаги энергетика инфратузилмасини тиклаш учун 25 миллиард доллар керак

Қатардаги Рас Лаффан кластери, Эрондаги Жанубий Парс газ кони ва Баҳрайндаги нефтни қайта ишлаш заводи энг кўп зарар кўрган объектлар деб ҳисобланмоқда.

Форс кўрфазидаги энергетика инфратузилмасини тиклаш учун 25 миллиард доллар керак

 

Яқин Шарқда юзага келган ҳарбий кескинлик оқибатида Форс кўрфази мамлакатларидаги энергетика инфратузилмасига сезиларли зарар етди. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, зарарланган объектларни тиклаш учун камида 25 миллиард доллар миқдорида инвестиция талаб этилади.

 

Маълум қилинишича, АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши ҳарбий операциялари фонида минтақадаги нефть ва газ инфратузилмасида жиддий узилишлар кузатилган. Бу ҳақда ТАСС ахборот агентлиги хабар берди.

 

Энергетика бозорини таҳлил қилувчи Rystad Energy консалтинг компанияси маълумотларига кўра, зарарланган объектларни таъмирлаш ва тиклаш ишлари катта маблағ талаб қилади. Уруш оқибатида минтақадаги суюлтирилган табиий газ ишлаб чиқариш линиялари, нефтни қайта ишлаш заводлари, ёқилғи терминаллари ҳамда газдан суюқ ёқилғи ишлаб чиқариш мажмуаларида узилишлар қайд этилган.

 

Энг жиддий зарар кўрган объектлар қаторида Ras Laffan Industrial City саноат кластери (Қатар) алоҳида тилга олинмоқда. Ушбу ҳудуд дунёдаги энг йирик газни суюлтириш, сақлаш ва экспорт қилиш марказларидан бири ҳисобланади.

 

Шунингдек, South Pars Gas Field газ кони (Эрон) ҳам зарарланган объектлар қаторига киради. Мазкур кон дунёдаги энг йирик табиий газ конларидан бири сифатида танилган.

 

Бундан ташқари, Bapco Energies компаниясига қарашли нефтни қайта ишлаш заводи ҳам жиддий зарар кўрган. Ушбу завод Баҳраин энергетика инфратузилмасининг муҳим таркибий қисми ҳисобланади.

 

Мутахассисларнинг таъкидлашича, энергетика объектларидаги зарарлар нафақат минтақа, балки глобал нефть ва газ таъминотига ҳам таъсир кўрсатиши мумкин. Шу сабабли, инфратузилмани тезкор тиклаш ва ишлаб чиқаришни қайта йўлга қўйиш долзарб вазифа сифатида кўрилмоқда.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Форс кўрфазидаги энергетика инфратузилмасини тиклаш учун 25 миллиард доллар керак | Zamon.uz