Жаҳон

Германиядаги яҳудийлар мамлакат президентининг Эрон уруши бўйича позициясини танқид қилди

Улар мазкур уруш эронликларга террор ва зулмнинг тугашига умид беришини айтган.

Германиядаги яҳудийлар мамлакат президентининг Эрон уруши бўйича позициясини танқид қилди

Германиядаги Яҳудийлар марказий кенгаши мамлакат президенти Франк-Валтер Штайнмаерни “АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши уруши халқаро ҳуқуқни бузади ва бу сиёсий жиҳатдан ҳалокатли хато” деган баёноти учун танқид қилди.

 

“Кимки оятуллоҳ режимига қарши урушни осонгина ъхалқаро ҳуқуқ бузилишиъ деб атаса, тарихни инкор этади”, — деди кенгаш раиси Ёзеф Шустер DPA агентлигига берган интервьюсида.

 

Шустернинг таъкидлашича, 1979 йилдан буён Исроилни йўқ қилиш Эрон давлат доктринасининг бир қисми ҳисобланади. Шустер шунингдек, Эронга қарши уруш эронликлар учун 47 йил давом этган террор ва зулм тугашига умид беришини айтган.

 

У қўшимча қилиб, Германия сиёсатчиларидан Эрон режимидан азият чекаётганларга нисбатан ҳамдардлик изҳор қиливчи баёнотлар эшитишни исташини билдирган.

 

Аввалроқ Берлинда Германия Ташқи ишлар вазирлигининг 75 йиллигига бағишланган тадбирда Штайнмаер Эронга қарши бўйича ҳарбий ҳаракатни танқид қилиб, уни “халқаро ҳуқуққа зид” ва “олдини олиш мумкин бўлган” деб атаган эди.

 

Шу билан бирга Эрон Ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи Германия президентини “эронликларга қарши ҳуқуқбузарликларни қоралагани учун эътирофга лойиқ” деб баҳолаган.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Германиядаги яҳудийлар мамлакат президентининг Эрон уруши бўйича позициясини танқид қилди | Zamon.uz