Ўзбекистон

“Ислом цивилизациясига замонавий қарашни шакллантирадиган макон”

Ўзбекистонда очилган Ислом цивилизацияси маркази халқаро эътиборни қозонди.

“Ислом цивилизациясига замонавий қарашни шакллантирадиган макон”

Ўзбекистонда очилган Ислом цивилизацияси маркази халқаро оммавий ахборот воситалари диққат марказига айланди. 

 

Қайд этилишича, жаҳоннинг етакчи нашрлари — CNN, Forbes, The Wall Street Journal, Тҳе Economist, Arab News ва China Daily — лойиҳани “глобал миқёсдаги мегалойиҳа” ва “Марказий Осиёнинг муҳим маданий маркази”, “Марказий Осиё дурдонаси” ҳамда “ислом цивилизациясига замонавий қарашни шакллантирадиган макон” сифатида баҳоламоқда.

 

Марказ ҳақидаги материаллар 20 дан ортиқ давлатда ва 7 тилда — инглиз, араб, испан, хитой, ҳинд, турк ва рус тилларида чоп этилди. Ушбу хабарлар халқаро журналистлар ва экспертлар томонидан тайёрланган бўлиб, лойиҳага нисбатан кенг аудиториянинг қизиқишини акс эттиради.

 

Халқаро нашрлар марказнинг замонавий илмий ёндашувлар ва технологиялар билан бойитилганлигига эътибор қаратмоқда. Arab News Марказнинг очилиши муқаддас Рамазон ойига тўғри келганини таъкидласа, Khaleej Times уни “ноёб ва замонавий макон” сифатида баҳолайди. Forbes эса лойиҳани Ўзбекистоннинг иқтисодий ва маданий ривожланиш стратегияси доирасида амалга оширилгани билан боғлайди.

 

The Wall Street Journal ва China Daily Марказнинг    асраб-авайлаш ва халқаро ҳамкорликда маданий-гуманитар алмашинувга қўшган ҳиссасига эътибор қаратмоқда. The Korea Times ва Euronews Марказни илмий тадқиқотлар, таълим ва кўргазма фаолиятини бирлаштирган “замонавий тадқиқот ва мерос хаби” сифатида баҳолашган.

 

Шунингдек, Европа ва Осиё нашрлари марказнинг архитектураси ва барқарорлик стандартлари, шунингдек тарихий ва маданий меросни сақлашдаги ўрнини қайд этмоқда. Caliber.az эса уни “Гиннес рекордлар китобига номзод” сифатида кўрсатган.

 

Ислом цивилизацияси маркази нафақат музей сифатида, балки мамлакатнинг маданий ва тарихи меросини кенг аудиторияга тақдим этувчи макон сифатида ҳам аҳамиятли эканлиги таъкидланмоқда. Марказ нафақат туристик диққатни жалб қилишда, балки маданий ва илмий ҳамкорликни ривожлантиришда ҳам муҳим аҳамиятга эга.

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

“Ислом цивилизациясига замонавий қарашни шакллантирадиган макон” | Zamon.uz