Жаҳон

Италиялик миллиардер Ҳўрмуз бўғози ёпилиши фонида катта бойлик орттирди

Экспертлар миллиардернинг стратегиясини бозорни эгаллаб олиш ва нархларни оширишга уриниш сифатида баҳоламоқда.

Италиялик миллиардер Ҳўрмуз бўғози ёпилиши фонида катта бойлик орттирди

Италиялик миллиардер Жанлуижи Апонте, бойлиги 44,5 миллиард долларга баҳоланадиган MSC контейнер ташиш компанияси ҳаммуассиси, воситачи компаниялар орқали ўнлаб супертанкерларни сотиб олиб, йирик флот шакллантиргани маълум бўлди.

 

Forbes нашри хабарига кўра, нефть нархларининг кўтарилиши ва Ҳормуз бўғозининг блокадаси билан боғлиқ вазият туфайли Апонте юк ташиш бозорини монополлаштириши мумкин.

 

Қайд этилишича, Aponte Жанубий Кореянинг Sinokor Merchant Marine компанияси орқали амалга оширилган битимлар ортида туради. Ушбу компания декабрь ойидан бошлаб хом нефть ташиш учун мўлжалланган жуда катта танкерлар (VLCC)ни фаол равишда сотиб олишни бошлаган. Март ойига келиб камида 60 та кема 3,3 миллиард долларга харид қилинган.

 

Маълумотларга кўра, харид қилинган 31 та танкер Haut Brion номи остидаги компанияларда рўйхатдан ўтказилган бўлиб, уларнинг 11 тасига миллиардернинг амакиваччаси Марио Апонте раҳбарлик қилади. Яна 20 та танкер Либерияда рўйхатдан ўтказилган ва уларнинг эгалари яширилган.

 

Агар ушбу активлар MSC билан боғлиқ экани тасдиқланса, Апонте декабрдан буён сотиб олинган кемаларнинг ярмидан кўпини назорат қилаётгани аниқ бўлади.

 

Forbes маълумотига кўра, Эрон можароси ва Ҳормуз бўғози билан боғлиқ вазият сабаб юк ташиш ставкалари рекорд даражага етган. Шу фонда Sinokor ва MSC умумий қиймати 6,7 миллиард долларга тенг камида 76 та супертанкерни назорат қилмоқда.

 

Оkeanis Ecо Tankers маълумотларига кўра, улар глобал танкер флотининг 17 фоизигача, спот бозордаги флотнинг эса 39 фоизигача қисмини назорат қилмоқда.

 

Forbes нашрига берган интервьюсида экспертлар миллиардернинг стратегиясини бозорни эгаллаб олиш ва бозор нархларини оширишга уриниш сифатида баҳоладилар.

 

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Италиялик миллиардер Ҳўрмуз бўғози ёпилиши фонида катта бойлик орттирди | Zamon.uz