Ўзбекистон

Марказий банк ҳузурида Исломий молия кенгаши ташкил этилади

2026–2030 йилларда Ўзбекистонда камида икки исломий банк ташкил этилиши режалаштирилмоқда.

Марказий банк ҳузурида Исломий молия кенгаши ташкил этилади

Шавкат Мирзиёев 25 март куни банк тизимида исломий молия механизмларини жорий этиш бўйича тақдимот билан танишди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати хабар берди.

 

Таъкидланишича, мамлакат банк тизимида исломий молия инструментларини босқичма-босқич жорий этиш режалаштирилмоқда. Жумладан, муробаҳа, музораба, вакала, салам ва истисно, мушорака ҳамда исломий ижара каби молиявий механизмларни амалиётга татбиқ этиш кўзда тутилган. Мазкур инструментлар орқали мижозларни турли шаклларда молиялаштириш, янги инвестицияларни жалб қилиш ҳамда молиявий хизматлар кўламини кенгайтириш имконияти яратилади.

 

Тақдимот давомида ушбу соҳада солиқ ва ҳуқуқий механизмларни такомиллаштириш масалалари ҳам муҳокама қилинди. Хусусан, сотилган товар устамасига қўшилган қиймат солиғи ҳисобланмаслиги, инвестициявий омонатлардан олинган даромадларни солиқдан озод қилиш, шунингдек, исломий ижара шартномаларини молиявий ижара ва лизинг билан тенглаштириш каби чора-тадбирлар назарда тутилмоқда.

 

Исломий молия тизимини тизимли равишда ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳузурида Исломий молия кенгаши ташкил этилади. Шунингдек, исломий молия хизматларини кўрсатувчи банкларда ҳам алоҳида кенгашлар тузилиб, улар соҳада стандартлар ишлаб чиқиш, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш ҳамда шариат тамойилларига мувофиқлик устидан назоратни амалга оширади.

 

Режаларга кўра, жорий йилда камида битта тижорат банкида исломий молия хизматларини кўрсатадиган махсус “исломий дарча” фаолияти йўлга қўйилади. 2026–2030 йиллар давомида эса тўлиқ исломий банк фаолиятини амалга оширувчи камида иккита банк ташкил этиш кўзда тутилган.

 

Таъкидланишича, ушбу ислоҳотлар орқали 2026–2030 йилларда қўшимча 1 миллиард доллар миқдорида инвестиция ва депозитларни жалб этиш имконияти яратилади.

 

Шунингдек, йиғилишда 2026 йилда Тошкентда халқаро молия маркази ташкил этилиши режалаштирилаётгани ҳам маълум қилинди. Ҳисоб-китобларга кўра, 2030 йилгача ушбу марказ орқали иқтисодиётга 20–25 миллиард доллар миқдорида қўшимча инвестициялар жалб қилиш, ялпи ички маҳсулот ўсишига ҳар йили 1 фоизгача ҳисса қўшиш, шунингдек 15 мингтагача юқори малакали иш ўрни яратиш ҳамда 10 минг нафар мутахассиснинг малакасини ошириш имконияти мавжуд.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Марказий банк ҳузурида Исломий молия кенгаши ташкил этилади | Zamon.uz