Ўзбекистон

Президент Шавкат Мирзиёев нефть-газ тармоғидаги ишлар бўйича ҳисобот билан танишди

“Ўзбекнефтгаз” тизимида янги қудуқлар ишга туширилгани, мавжудларини таъмирлаш ва технологик тадбирлар амалга оширилгани маълум қилинди.

Президент Шавкат Мирзиёев нефть-газ тармоғидаги ишлар бўйича ҳисобот билан танишди

 

Шавкат Мирзиёевга нефть-газ тармоғида қазиб чиқариш ҳажмини барқарорлаштириш ва янги захираларни ўзлаштириш бўйича чора-тадбирлар ижроси юзасидан ахборот берилди.

 

«Ўзбекнефтгаз» тизимида табиий газ қазиб чиқариш динамикаси, мавжуд пасайиш омиллари ва уларни бартараф этиш чоралари ҳақида маълумот тақдим этилди. Жорий йилнинг биринчи чорагида янги қудуқлар ишга туширилиб, мавжудларини таъмирлаш ва технологик тадбирлар амалга оширилгани қайд этилди. Йил давомида бу ишлар янада кенгайтирилиши режалаштирилган.

 

Қудуқлар самарадорлигини ошириш учун замонавий технологияларни жорий этиш масаласига алоҳида эътибор қаратилди. Ҳозирда янги 2D ва 3D сейсмик тадқиқотлар учун истиқболли майдонлар аниқланмоқда. Бурғилаш ва дала ишлари устидан халқаро стандартлар асосида назоратни кучайтириш, геологик-гидродинамик моделлаштириш ва қазиб чиқариш дастурларини пухта шакллантириш бўйича чора-тадбирлар белгиланган.

 

Шунингдек, конларда газ қазиб олиш коэффитсиентини ошириш, қийин ўзлаштириладиган захираларга янги ёндашувларни татбиқ этиш, 2026–2027 йилларга мўлжалланган дастурларнинг иқтисодий самарадорлигини баҳолаш масалалари муҳокама қилинди. Бу борада халқаро компаниялар билан ҳамкорликда ишлар олиб борилаётгани қайд этилди.

 

Давлат раҳбари тармоқда ишлаб чиқариш барқарорлигини таъминлаш, мавжуд қувватлардан самарали фойдаланиш, геология-қидирув ва бурғилаш ишларини тизимли ташкил этиш, шунингдек, хорижий ҳамкорлар билан амалий натижа берадиган шерикликни кенгайтириш муҳимлигини таъкидлади.

 

Мутасаддиларга белгиланган режалар ижросини қаттиқ назоратга олиш ва ҳар бир йўналиш бўйича аниқ натижадорликни таъминлаш юзасидан топшириқлар берилди.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Президент Шавкат Мирзиёев нефть-газ тармоғидаги ишлар бўйича ҳисобот билан танишди | Zamon.uz