Тошкент вилоятида бир оиладан уч киши ис газидан заҳарланиб вафот этди
Тошкент вилоятида бир оиладан уч киши ис газидан заҳарланиб вафот этди.

Тошкент вилоятининг Ўрта Чирчиқ туманида бир оиланинг уч аъзоси ис газидан заҳарланиб ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилган.
Маълумотларга кўра, уйда 79 ёшли аёл, унинг невараси ва 17 ёшли бола бўлган. Ўрта Чирчиқ туманлараро суд-тиббий экспертизасининг маълумотномасига асосан, уларга ис газидан ўткир заҳарланиш ташхиси қўйилган.
Гувоҳлар улар ушбу маҳаллага яқинда, тахминан, уч кун аввал кўчиб келгани билдирган. Воқеадан хабар топган қўшнилар дарҳол ёрдамга шошган . Маҳалла фаоллари бу ҳудудда илгари бундай ҳолат кузатилмаганини таъкидлаган.
Воқеа содир бўлган хонадон ва унинг техник ҳолати тегишли органлар томонидан ўрганилмоқда. Ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.








