Ўзбекистон

Тошкент вилоятида чиқинди хизматлари тарифлари 1 апрелдан оширилади

Қарорда бир нафар фуқаро учун ойига чиқинди тўлови 10 864 сўм этиб белгиланиши таклиф этилган.

Тошкент вилоятида чиқинди хизматлари тарифлари 1 апрелдан оширилади

Тошкент вилоятида 2026 йил 1 апрелдан маиший чиқиндиларни олиб чиқиш хизматлари учун тўлов тарифлари оширилади. Тегишли қарор Халқ депутатлари вилоят кенгаши томонидан қабул қилинди.

 

Қарорга кўра, ҳозирда бир нафар фуқаро учун ойига 7 840 сўм (ҚҚС билан) бўлган чиқинди тўлови 10 864 сўм этиб белгиланиши таклиф этилган. Юридик шахслар учун эса тариф 82 880 сўмдан 97 316 сўмга оширилади.

 

Шунингдек, 1 тонна қаттиқ маиший чиқиндини олиб чиқиш ва уни қайта юклаш станцияси ёки полигонларга етказиб бериш учун санитария-тозалаш корхоналарига тўланадиган ҳақ 482 842,08 сўмни (ҚҚС билан) ташкил этади. 1 куб метр чиқинди учун эса ушбу хизмат нархи 215 250,56 сўм (ҚҚС билан) этиб белгиланган.

 

Маълумот ўрнида, 2026 йил 1 январдан бошлаб чиқиндиларни олиб кетиш хизматлари учун тўловнинг янги тизими жорий этилган. Унга кўра, истеъмолчилардан фақат амалда кўрсатилган хизматлар учун ҳақ олинади ва барча ҳисоб-китоблар онлайн тизимлар орқали амалга оширилади.

 

 

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.