Ўзбекистон

Янги имкониятлар эшиги: инвестиция ва молия тизимидаги муҳим ўзгаришлар

Бугунги кунда Ўзбекистон иқтисодиётини барқарор ривожлантириш ва халқаро капитални кенг жалб қилиш масаласи стратегик аҳамият касб этмоқда.

Янги имкониятлар эшиги: инвестиция ва молия тизимидаги муҳим ўзгаришлар

 

Бугунги кунда дунёда геосиёсий вазият кескинлашиб, инвестицияларни жалб қилиш тобора қийинлашяпти. Шундай шароитда Ўзбекистон иқтисодиётини барқарор ривожлантириш ва халқаро капитални кенг жалб қилиш масаласи стратегик аҳамият касб этмоқда.

 

Шу мақсадда мамлакатда учта муҳим йўналишга алоҳида эътибор қаратилмоқда:

  • Тошкент халқаро молия марказини ташкил этиш;
  • Рақамли технологиялар халқаро марказини ривожлантириш;
  • исломий банкинг хизматларини жорий этиш.

 

Халқаро молия марказлари дунёда инвестицияларни жалб қилишнинг энг самарали механизмларидан бири ҳисобланади. Масалан, Цингапур, Лондон ва Гонконг шу каби марказлар орқали ҳар йили юзлаб миллиард долларлик сармоя жалб қилиб келмоқда.

 

Шу билан бирга, рақамли технологиялар маркази орқали етакчи технологик компанияларни жалб қилиш, инновацияларни ривожлантириш ва янги иш ўринларини яратиш кўзда тутилган.

 

Исломий молия хизматларини жорий этиш эса иқтисодиётга қўшимча инвестициялар оқимини таъминлаб, молиявий хизматлар турини кенгайтириш имконини беради. Ҳисоб-китобларга кўра, бу йўналиш орқали иқтисодиётга камида 1 миллиард доллар қўшимча инвестиция ва депозитларни жалб қилиш имконияти мавжуд.

 

Бу ташаббуслар натижасида мамлакатга янги инвестициялар кириб келади, иқтисодиётда рақобат ва технологиялар ривожланади, янги иш ўринлари яратилади. Энг муҳими, бу ўзгаришлар аҳоли даромадларининг ўсишига, замонавий хизматлар кенгайишига ва иқтисодий барқарорликнинг мустаҳкамланишига хизмат қилади.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Янги имкониятлар эшиги: инвестиция ва молия тизимидаги муҳим ўзгаришлар | Zamon.uz