Жаҳон

АҚШ тез орада Эронда қуруқлик амалиётини бошлайди — The Wall Street Journal

АҚШ Эрон яқинига қўшимча минглаб денгиз пиёдалари ва десантчиларини юбормоқда.

АҚШ тез орада Эронда қуруқлик амалиётини бошлайди — The Wall Street Journal

Қўшма Штатлар яқин орада Эрон ҳудудида қуруқлик амалиёти ўтказишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда The Wall Street журналисти АҚШ Сенати ичидаги учта манбага таяниб маълум қилган.

 

“Камида уч нафар республикачи конгрессмен, жумладан Вакиллар палатаси ва Сенат Қуролли кучлари раҳбарлари, Эрон ҳудудида қуруқлик амалиёти режалаштирилаётгани ва бу яқин келажакда бошланиши мумкинлигини қатъий билдирди”, — деб ёзди журналист.

 

Сўнгги кунларда АҚШ Эрон яқинидаги ҳудудга қўшимча минглаб денгиз пиёда ва десант аскарларни юбориб, қуруқлик кучларини жамламоқда.

 

Маълумотларга кўра, ушбу ҳафта минглаб денгиз пиёдалари билан ҳарбий кема АҚШнинг Марказий қўмондонлиги назорати остига ўтади. Бу қўмондонлик АҚШ кучларини Яқин Шарқда бошқаради.

 

Шунингдек, Пентагон тезкор ҳаракат қиладиган десантчиларни тайёрлашни бошлади. Ушбу кучлар, олдинроқ “Эпик Ғазаб” операцияси доирасида бу ҳудудга юборилган 50 000 нафар ҳарбий хизматчига қўшилиши мумкин.

 

Ҳозирда АҚШнинг қуруқлик амалиёти ҳақидаги баёнотлари ортидан Теҳрон Эроннинг асосий нефть маркази бўлган Харг оролини мудофаа қилишни кучайтирмоқда. Ушбу орол аввал АҚШ томонидан ҳужумга учраган эди.

 

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

У сувни «зарядлаш», томошабинларга турли «установка»лар бериш ва гипноз сеанслари ўтказиши билан танилган.