Жаҳон

Бангладешда автобус дарёга қулаши оқибатида 20 дан ортиқ киши ҳалок бўлди

Автобусда тахминан 40 нафар йўловчи бўлган.

Бангладешда автобус дарёга қулаши оқибатида 20 дан ортиқ киши ҳалок бўлди

Бангладешда йўловчи автобуси Падма дарёсига қулаши оқибатида камида 24 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Reuters агентлиги маҳаллий расмийларга таяниб хабар берди.

 

Маълумотларга кўра, автобус мамлакат марказий ҳудудларидан бирида паромга чиқиш учун понтонда кутаётган пайтда назоратдан чиқиб кетиб, дарёга қулаган.

 

Дастлабки маълумотларга кўра, транспорт воситасида тахминан 40 нафар йўловчи бўлган.

 

Қутқарувчилар ҳодисадан бир неча соат ўтиб автобусни дарё тубидан чиқариб олишга муваффақ бўлишган.

 

Қидирув-қутқарув ишлари ёнғин хавфсизлиги хизмати, армия, полиция, қирғоқ қўриқлаш хизмати ҳамда маҳаллий маъмурият ҳамкорлигида олиб борилмоқда. Операцияда 10 нафар ғаввос иштирок этаётган тўртта махсус бўлинма жалб қилинган.

 

Расмийларга кўра, ҳалок бўлган 24 кишидан 23 нафарининг шахси аниқланган. Қурбонлар орасида аёллар ва болалар ҳам борлиги маълум қилинган.

custom img

Россияда электрон сигаретлар бутунлай тақиқланиши мумкин

Давлат комиссияси электрон никотин етказиб бериш тизимларини тўлиқ тақиқлаш ташаббусини қўллаб-қувватлади.

custom img

Пентагон Эронга қарши “ҳал қилувчи зарба” сценарийларини ишлаб чиқмоқда

Оқ уй ҳозирча якуний қарор қабул қилмаган, бироқ музокаралар натижа бермаса, вазият кескинлашиши мумкин.

custom img

Осиёда энергия инқирози: Эрон уруши таъминот занжирларини издан чиқарди

Хом нефть нархининг ошиши транспорт, ишлаб чиқариш ва кундалик истеъмол харажатларига бевосита таъсир кўрсатмоқда.

custom img

АҚШ тез орада Эронда қуруқлик амалиётини бошлайди — The Wall Street Journal

АҚШ Эрон яқинига қўшимча минглаб денгиз пиёдалари ва десантчиларини юбормоқда.

custom img

Эрон АҚШ билан музокара ўтказишни рад этгани фонида нефть нархлари кўтарилди

Brent маркали нефтнинг фьючерслари 2 фоизга ошди.

custom img

“Ҳўрмуз бўғози дўст давлатлар учун очиқ” — Эрон ТИВ раҳбари

Аббос Ароқчи бўғоз фақат душман давлатлар ва уларнинг иттифоқчилари учун ёпиқлигини билдирди.

custom img

Қозоғистон ғарбида дрон қулади

Дрон аҳоли яшаш пункти яқинидан топилган.

custom img

Россияда нақд рубл ва олтин олиб чиқишга чекловлар жорий этилди

1 апрелдан бошлаб барча тоифадаги шахслар олиб чиқилаётган маблағларнинг келиб чиқишини банк ҳужжатлари билан тасдиқлаши керак бўлади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"