Ўзбекистон

“Ғолибларга Damas ва пул мукофотлари берилади”

Ўзбекистон бўйлаб 7-11-синф ўқувчи-қизлари ўртасида футбол бўйича “Мактабгача ва мактаб таълими вазири кубоги” мусобақаси ўтказилмоқда.

“Ғолибларга Damas ва пул мукофотлари берилади”

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан қатор ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда умумтаълим мактабларининг 7-11-синф ўқувчи-қизлари ўртасида футбол бўйича “Мактабгача ва мактаб таълими вазири кубоги” мусобақаси ўтказилмоқда. 

 

 

Қайд этилишича, бундан кўзланган асосий мақсад, ўқувчи-қизлар ўртасида оммавий футболни ривожлантириш, соғлом турмуш тарзини мустаҳкамлаш ҳамда иқтидорли спортчиларни аниқлашдан иборат.

 

Маълумот ўрнида: мусобақанинг туман (шаҳар) босқичида Ўзбекистон бўйлаб 5 020 та умумтаълим мактабидан жами 98 618 нафар ўқувчи-қиз иштирок этди. Умумий натижаларга кўра, ўз ҳудудларида етакчиликни қўлга киритган 16 та жамоа республика босқичига йўлланмани қўлга киритишди.

 

 

Айни дамда мусобақанинг Республика босқичи Сурхондарё вилоятида бўлиб ўтмоқда. Унда 14 та ҳудуддан жами 256 нафар ўқувчи-қиз ўзаро куч синашмоқда. 

 

Жараёнлар доирасида иштирокчи ўқувчи қизлар Сурхондарё вилоятининг тарихий биноларига уюштириладиган саёҳат тадбирларида ҳам қатнашишди.

 

Футбол баҳсларининг дастлабки саралаш босқичи 25-28 март кунлари вилоятнинг Ангор тумани марказий стадионида 4 та гуруҳга бўлинган ҳолда ўтказилмоқда. 

 

Финал баҳси ва тақдирлаш маросими 29 март куни Сурхон арена стадионида ташкил қилинади.

 

 

 “Мактабгача ва мактаб таълими вазири кубоги” мусобақаси республика босқичида:

 

1-ўринни қўлга киритган ғолиб жамоа аъзолари — “Дамас” автомашинаси ва 250 млн сўм;

 

2-ўринни қўлга киритган жамоа аъзолари — “Дамас” автомашинаси ва 200 млн сўм;

 

3-ўринни қўлга киритган жамоа аъзолари — “Дамас” автомашинаси ва 150 млн сўм пул мукофотлари билан тақдирланади.

 

Шунингдек, 13 та жамоа иштирокчиларига Спорт вазирлиги томонидан воркаут майдончасини қуриб бериш бўйича ваучер, Давлат хавфсизлик хизмати ва Ўзбекистон футбол асотсиатсияси томонидан 800 млн сўм қийматга эга футбол коптоклари тақдим этилади.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.