Ўзбекистон

Қорақалпоғистонда алимент тўлашдан қочиб юрган эркак автобусдан топилди

Ҳозирда қарздорнинг алимент тўловларидан қарздорлиги 28 млн сўмни ташкил этиб, унинг жавобгарлик масаласи кўриб чиқилмоқда.

Қорақалпоғистонда алимент тўлашдан қочиб юрган эркак автобусдан топилди

Қорақалпоғистон Республикасининг Беруний туманида алимент тўлашдан қочиб юрган эркак автобусдан топилди. Бу ҳақида МИБ ахборот хизмати Zamon.uz’га маълум қилди.

 

Қайд этилишича, Мажбурий ижро бюроси Беруний туман бўлими иш юритувида мавжуд бўлган, Фуқаролик ишлари бўйича Беруний туманлараро суднинг ижро ҳужжатига асосан ундирувчи Ж.Ч. фойдасига тарбиясидаги икки нафар фарзандлари таъминоти учун қарздор А.Ё.дан алимент ундириш белгиланган. 

 

Қарздор томонидан алимент пуллари ҳар ой ўз вақтида тўлаб келинмаганлиги сабабли, ижро ҳужжати ижросини таъминлаш мақсадида, қарздорнинг яшаш манзилига бир неча маротаба борилганида, қарздор ушбу манзилда йўқлиги аниқланган. 

 

Шу сабабли унга нисбатан Мажбурий ижро бюроси Беруний туман бўлими давлат ижрочиси томонидан қидирув эълон қилинган. 

 

Мажбурий ижро бюроси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси қидирув шуъбаси ходимлари томонидан қарздор Тўрткўл туманида иккинчи турмуш ўртоғининг уйида яшириниб, Беруний туманига келиб кетиб юрганлиги аниқланиб, қарздорни ушлаш режаси тузилган.

 

Жорий йилнинг 25 март куни қарздор Тўрткўл туманидан Тўрткўл-Беруний йўналишида қатновчи автобусга чиққан ва автобус тезкор ходимлар томонидан кузатиб борилган. 

 

Автобус тузилган режа асосида Беруний туман марказида жойлашган бекатда тўхтаган пайтда қарздор бюронинг Беруний туман ходимлари билан биргаликда қўлга олинган.

 

Ҳозирда қарздорнинг алимент тўловларидан қарздорлиги 28 млн сўмни ташкил этиб, унинг жавобгарлик масаласи кўриб чиқилмоқда.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.