Жаҳон

Осиёда энергия инқирози: Эрон уруши таъминот занжирларини издан чиқарди

Хом нефть нархининг ошиши транспорт, ишлаб чиқариш ва кундалик истеъмол харажатларига бевосита таъсир кўрсатмоқда.

Осиёда энергия инқирози: Эрон уруши таъминот занжирларини издан чиқарди

Осиё мамлакатларида Эрон билан боғлиқ ҳарбий кескинлик ортидан юзага келган энергия инқирози кундалик истеъмол маҳсулотларидан тортиб йирик саноат тармоқларигача жиддий таъсир кўрсатмоқда. Бу ҳақда Reuters хабар берди.

 

Маълум қилинишича, пиво, чипс, тез тайёрланадиган лағмон, ўйинчоқлар ва косметика каби маҳсулотлар ишлаб чиқаришда узилишлар кузатилиб, нархлар кескин ошмоқда.

 

Мутахассислар муаммонинг асосий манбаларидан бири сифатида Эрон жанубий қирғоқлари яқинидаги Ҳормуз бўғозида кемалар ҳаракатининг чекланаётганини келтирмоқда. 

 

Мазкур йўналишдаги узилишлар, айниқса, Яқин Шарқдан энергия ресурсларига юқори даражада боғлиқ бўлган Осиё давлатлари учун сезиларли салбий таъсир кўрсатмоқда.

 

Жанубий Кореяда пластмасса маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналар хомашё нархларининг 50 фоизгача ошгани ва айрим материаллар умуман топилмаётганини билдирган. Натижада айрим заводлар ишлаб чиқаришни одатдаги ҳажмни 20–30 фоизигача қисқартиришга мажбур бўлган. Корхона вакилларининг қайд этишича, бу даражадаги босим илгари кузатилмаган.

 

Энг катта танқислик нефтдан олинадиган маҳсулотлар, хусусан нафта билан боғлиқ. Ушбу модда пластмасса ва бошқа нефть-кимё маҳсулотлари ишлаб чиқаришда асосий хомашё ҳисобланади. Шу боис пластмасса ва резина нархлари аллақачон рекорд даражага етган.

 

Бу ҳолат озиқ-овқат ва косметика саноатига ҳам бевосита таъсир қилмоқда. Жанубий Кореянинг йирик озиқ-овқат ишлаб чиқарувчилари қадоқлаш материаллари етишмовчилиги хавфи ҳақида огоҳлантирган. 

 

Косметика саноатида эса пластик идишлар ишлаб чиқарувчилари хомашё захираларини топиш учун шошилинч чоралар кўрмоқда. Уларнинг таъкидлашича, муаммо нархда эмас, балки материалнинг ўзини топишда.

 

Японияда айрим озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарилиши ҳам вақтинча тўхтатилган. Хусусан, чипс ишлаб чиқарувчи корхона қовуриш жараёнида зарур бўлган ёнилғи танқислиги сабаб фаолиятини тўхтатган. Савдо тармоқлари эса инқироз давом этса, кийим-кечак ва маиший техника нархлари ҳам ошиши мумкинлигини билдирмоқда.

 

Хитойда эса синтетик резина ишлаб чиқариш учун зарур бўлган хомашё танқислиги кузатилмоқда. Таҳлилларга кўра, апрель ойида ишлаб чиқариш ҳажми қарийб учдан бирига камайиши мумкин. Бу эса шиналар ва бошқа резина маҳсулотлари нархига таъсир қилиши кутилмоқда.

 

Ҳиндистонда пластик идишлар нархининг ошиши туфайли қадоқланган ичимлик суви қимматлашган. Шунингдек, газ танқислиги пиво ишлаб чиқарувчиларнинг ҳам нархларни ошириш эҳтимолини оширмоқда.

 

Мутахассислар фикрича, хом нефть нархининг ошиши транспорт, ишлаб чиқариш ва кундалик истеъмол харажатларига бевосита таъсир кўрсатмоқда. Бу эса глобал миқёсда инфляцион босимни кучайтиради.

 

Айни пайтда, айрим мамлакатларда аҳолининг ваҳимали харидлари ҳам кузатилмоқда. Жанубий Кореяда супермаркетларда ахлат қоплари ва бошқа пластмасса маҳсулотлари танқислиги юзага келиб, савдога чекловлар жорий этилган.

 

Таҳлилчиларга кўра, агар ҳарбий кескинлик яқин ойлар ичида бартараф этилмаса, таъминот занжирларидаги узилишлар янада чуқурлашиб, нархлар ўсиши давом этиши мумкин.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Осиёда энергия инқирози: Эрон уруши таъминот занжирларини издан чиқарди | Zamon.uz