Жаҳон

Пентагон Эронга қарши “ҳал қилувчи зарба” сценарийларини ишлаб чиқмоқда

Оқ уй ҳозирча якуний қарор қабул қилмаган, бироқ музокаралар натижа бермаса, вазият кескинлашиши мумкин.

Пентагон Эронга қарши “ҳал қилувчи зарба” сценарийларини ишлаб чиқмоқда

Пентагон Эронга қарши эҳтимолий ҳарбий операциялар бўйича бир нечта сценарийларни кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда Axios нашри АҚШ расмий манбаларига таяниб хабар берди.

 

Нашр маълумотларига кўра, ишлаб чиқилаётган вариантлар қаторида қуруқликдаги қўшинлардан фойдаланиш, кенг кўламли бомбардимон ҳамда Форс кўрфазидаги стратегик ҳудудларни назоратга олиш каби чоралар мавжуд.

 

Манбаларнинг таъкидлашича, айрим АҚШ расмийлари бундай куч намойиши тинчлик музокараларида Вашингтоннинг позициясини мустаҳкамлаши ёки Дональд Трамп учун сиёсий жиҳатдан “ғалаба” эълон қилиш имконини бериши мумкин, деб ҳисобламоқда.

 

Хусусан, АҚШ томонидан кўриб чиқилаётган эҳтимолий ҳарбий сценарийлар орасида қуйидагилар бор:

 

Эроннинг асосий нефть экспорт марказларидан бири бўлган Харг оролига бостириб кириш ёки уни блокадага олиш;

 

Ларак оролини эгаллаш орқали Эроннинг Ҳормуз бўғози устидан назоратини чеклаш;

 

Стратегик аҳамиятга эга Абу Муса ороли ҳамда бўғоз яқинидаги яна икки кичик оролни назоратга олиш;

 

Ҳормуз бўғозининг шарқий қисмида Эрон нефтини ташиётган кемаларни тўсиб қўйиш ёки мусодара этиш.

 

Бундан ташқари, АҚШ ҳарбийлари Эрон ҳудудига чуқур киришни назарда тутувчи қуруқликдаги операция режаларини ҳам тайёрлагани айтиламоқда. Бироқ юқори хавф сабабли Оқ уй ҳозирча якуний қарор қабул қилмаган.

 

Хабар қилинишича, яқинда АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучларининг C-17A Globemaster III транспорт самолёти БАА ҳудуди устида ҳарбий маневрлар ўтказган. Айрим таҳлилчилар буни эҳтимолий операцияга тайёргарлик сифатида баҳоламоқда.

 

Эслатиб ўтамиз, АҚШ ва Исроил 28 февралдан буён Эронга қарши ҳарбий операциялар олиб бормоқда. Можаро кучайиши натижасида глобал энергетика бозори учун муҳим бўлган Ҳормуз бўғози орқали юк ташиш деярли тўхтаб қолган.

 

Манбаларга кўра, агар Теҳрон билан музокаралар ижобий натижа бермаса, АҚШ раҳбарияти вазиятни кескинлаштириш эҳтимолини ҳам истисно қилмаяпти.

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

15 ёшли қиз мактабга кираётган ўқувчиларга пичоқ билан ҳужум қилган.

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Россиянинг Иркутск вилоятида ўлат бўйича тадқиқот институти ходими вафот этганидан кейин у билан алоқада бўлганлар текширилди.

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Мамлакатда 3 кунлик миллий мотам эълон қилинди.

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

Россия газининг ЕИ импортидаги улуши аллақачон 45 фоиздан 12 фоизгача қисқарган.

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Штатда йил бошидан буён қизамиқнинг 108 та ҳолати қайд этилган.

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка ва Мадинага қилинган ҳужумларга уринишлар ҳамда Саудия Арабистонидаги фуқаролик ва иқтисодий объектларга таҳдидлар қораланди.

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо кучли тошқинлар, қурғоқчилик, сув ва озиқ-овқат танқислиги ҳамда касалликлар хавфини ошириши мумкин.

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

Эрон билан можарода Лос-Анжелес ва Сан-Диегога зарар етиши мумкин.

Пентагон Эронга қарши “ҳал қилувчи зарба” сценарийларини ишлаб чиқмоқда | Zamon.uz