Жаҳон

Россияда электрон сигаретлар бутунлай тақиқланиши мумкин

Давлат комиссияси электрон никотин етказиб бериш тизимларини тўлиқ тақиқлаш ташаббусини қўллаб-қувватлади.

Россияда электрон сигаретлар бутунлай тақиқланиши мумкин

Россияда электрон сигареталар, вейплар ҳамда улар учун мўлжалланган суюқликларни ишлаб чиқариш, импорт қилиш ва тарқатишни тўлиқ тақиқлаш ташаббуси илгари сурилди. Бу ҳақда Vedomosti нашри хабар берди.

 

Маълум қилинишича, ушбу таклиф саноат маҳсулотларининг ноқонуний айланишига қарши кураш бўйича давлат комиссияси йиғилишида қўллаб-қувватланган.

 

Йиғилиш якунлари бўйича мазкур масала юзасидан алоҳида қонун лойиҳаси ишлаб чиқилиши мумкин.

 

Нашр манбаларига кўра, давлат комиссияси томонидан маъқулланган ташаббуслар одатда кейинчалик қонунчилик даражасида ривожлантирилади ва тегишли ҳужжатлар шакллантирилади.

 

Дастлаб йиғилишда электрон никотин етказиб бериш тизимлари бозорида назоратни кучайтириш масаласи муҳокама қилиниши режалаштирилган эди. Бироқ муҳокамалар давомида иштирокчилар ушбу маҳсулотларни бутунлай тақиқлаш зарурлиги ҳақида якдил фикрга келишган.

 

Чекловлар татбиқ этиладиган қурилмалар рўйхати ҳамда қонун лойиҳасини ишлаб чиқувчи ташкилот кейинчалик аниқлаштирилиши маълум қилинди.

custom img

Бангладешда автобус дарёга қулаши оқибатида 20 дан ортиқ киши ҳалок бўлди

Автобусда тахминан 40 нафар йўловчи бўлган.

custom img

Пентагон Эронга қарши “ҳал қилувчи зарба” сценарийларини ишлаб чиқмоқда

Оқ уй ҳозирча якуний қарор қабул қилмаган, бироқ музокаралар натижа бермаса, вазият кескинлашиши мумкин.

custom img

Осиёда энергия инқирози: Эрон уруши таъминот занжирларини издан чиқарди

Хом нефть нархининг ошиши транспорт, ишлаб чиқариш ва кундалик истеъмол харажатларига бевосита таъсир кўрсатмоқда.

custom img

АҚШ тез орада Эронда қуруқлик амалиётини бошлайди — The Wall Street Journal

АҚШ Эрон яқинига қўшимча минглаб денгиз пиёдалари ва десантчиларини юбормоқда.

custom img

Эрон АҚШ билан музокара ўтказишни рад этгани фонида нефть нархлари кўтарилди

Brent маркали нефтнинг фьючерслари 2 фоизга ошди.

custom img

“Ҳўрмуз бўғози дўст давлатлар учун очиқ” — Эрон ТИВ раҳбари

Аббос Ароқчи бўғоз фақат душман давлатлар ва уларнинг иттифоқчилари учун ёпиқлигини билдирди.

custom img

Қозоғистон ғарбида дрон қулади

Дрон аҳоли яшаш пункти яқинидан топилган.

custom img

Россияда нақд рубл ва олтин олиб чиқишга чекловлар жорий этилди

1 апрелдан бошлаб барча тоифадаги шахслар олиб чиқилаётган маблағларнинг келиб чиқишини банк ҳужжатлари билан тасдиқлаши керак бўлади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"