Жаҳон

Россияда нақд рубл ва олтин олиб чиқишга чекловлар жорий этилди

1 апрелдан бошлаб барча тоифадаги шахслар олиб чиқилаётган маблағларнинг келиб чиқишини банк ҳужжатлари билан тасдиқлаши керак бўлади.

Россияда нақд рубл ва олтин олиб чиқишга чекловлар жорий этилди

Россия президенти Владимир Путин 25 март куни мамлакатдан нақд пул ва олтин олиб чиқишни тартибга солувчи янги фармонни имзолади. 

 

Ҳужжатга кўра, бир қатор чекловлар 2026 йил 1 апрелдан кучга киради.

 

Янги тартибга биноан, жисмоний шахслар Евросиё иқтисодий иттифоқи (EИИ)га аъзо давлатлар — Арманистон, Беларус, Қозоғистон ва Қирғизистонга 100 минг АҚШ долларидан ортиқ қийматдаги нақд рублни олиб чиқолмайди.

 

Шу билан бирга, юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар учун нақд пулни темирйўл ёки автомобилда олиб чиқиш тўлиқ тақиқланади. Улар бундай операцияларни фақат халқаро аэропортлар орқали амалга ошириши мумкин бўлади.

 

Фармонга мувофиқ, 1 апрелдан бошлаб барча тоифадаги шахслар олиб чиқилаётган маблағларнинг келиб чиқишини банк ҳужжатлари билан тасдиқлаши, шунингдек, хорижда ундан қандай мақсадда фойдаланилишини кўрсатган ҳолда декларация топшириши шарт этиб белгиланди.

 

Бундан ташқари, ҳужжат билан олтин олиб чиқиш бўйича ҳам чекловлар жорий этилди. Хусусан, 2026 йил 1 майдан бошлаб оғирлиги 100 граммдан ортиқ бўлган олтин қуймаларини олиб чиқиш тартиби қатъийлаштирилади.

 

Юридик шахслар ва тадбиркорлар бундай қуймаларни EИИ давлатларига фақат Россия Асиллик палатасининг махсус рухсатномаси асосида ҳамда Шереметево, Домодедово, Внуково ва Кневичи халқаро аэропортлари орқали олиб чиқиши мумкин бўлади.

 

Жисмоний шахслар учун эса олтин олиб чиқиш бўйича янги талаблар нафақат EИИ мамлакатларига, балки бошқа хорижий давлатларга нисбатан ҳам амал қилади.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.