Жаҳон

Россиянинг дрон ҳужумлари оқибатида Украинада икки киши ҳалок бўлди

Дунай дарёси бўйидаги Измаил портига зарба берилиб, порт иншоотлари ва энергетика инфратузилмасига зарар етказилди.

Россиянинг дрон ҳужумлари оқибатида Украинада икки киши ҳалок бўлди

Россия ҳужумлари Украинанинг шимоли-шарқидаги Харков шаҳрида ва унинг атрофида икки кишининг ҳалок бўлишига сабаб бўлди. Бу ҳақда расмийларга таяниб Reuters хабар бермоқда. 

 

Маълум қилинишича, Дунай дарёси бўйидаги Измаил портига ҳам зарба берилган бўлиб, натижада порт иншоотлари ва энергетика инфратузилмасига зарар етган.

 

Харков вилояти прокуратураси пайшанба куни эрта тонгда Телеграмъда эълон қилган баёнотида, Харков шаҳрига қилинган ҳужумда жароҳатланган аёл шифохонада вафот этганини маълум қилди.

 

Хабарга кўра, Россия кучлари тез-тез нишонга оладиган, чегарадан 30 км узоқликда жойлашган шаҳарнинг икки туманига уюштирилган зарбалар натижасида яна тўққиз киши жароҳатланган.

 

Прокуратура, шунингдек, чегарага яқинроқ ҳудудда Россиянинг дрон ҳужуми оқибатида машинасида бўлган эркак ҳам ҳалок бўлганини билдирди.

 

Россиянинг Белгород вилояти губернатори Вячеслав Гладковнинг айтишича, Украинанинг  дрон ҳужжумлари оқибатида чегарага яқин қишлоқда мотоциклда кетаётган 18 ёшли йигит ҳамда Грайворон шаҳрида машинасидаги аёл вафот этган.

 

Москва шаҳар мери Сергей Собянин эса чоршанба куни давомида пойтахт томон учиб келаётган 17 та Украина дрони йўлда тутиб олиниб, йўқ қилинганини айтди.

 

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.