Ўзбекистон

Тожикистон Президенти Кўксаройда тантанали кутиб олинди

Шунингдек, Ўзбекистон ва Тожикистон Президентларининг музокаралари бошланди.

Тожикистон Президенти Кўксаройда тантанали кутиб олинди

Кўксарой қароргоҳида Ўзбекистонга давлат ташрифи билан келган Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмонни тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти матбуот котиби хабар берди.

 

 

Президент Шавкат Мирзиёев олий мартабали меҳмонни самимий қутлаб, шоҳсупага таклиф этди. Икки мамлакатнинг давлат байроқлари кўтарилди ва фахрий қоровул саф тортди. Ҳарбий оркестр ижросида Ўзбекистон ва Тожикистон мадҳиялари янгради.

 

 

Етакчилар фахрий қоровул сафи олдидан ўтиб, расмий делегациялар аъзоларини қутладилар. Биргаликда суратга тушилгандан сўнг Ўзбекистон ва Тожикистон Президентларининг музокаралари бошланди.

 

 

Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон 26 март куни Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келди. Уни Тошкент-Ҳумо халқаро аэропортида давлати раҳбари кутиб олди.

 

Шунингдек, Икки кунлик ташриф доирасида олий даражадаги музокаралар ҳамда Ўзбекистон ва Тожикистон етакчилари раислигида Олий давлатлараро кенгашнинг биринчи йиғилиши бўлиб ўтади.

custom img

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Испанияда Terres олтин мукофотини қўлга киритди

Бен Кингсли иштирокидаги “Маърифат акс-садоси” — New York Festivals ҳамда Канн корпоратив медиа ва телевидение фестивали финалисти.

custom img

«Яшил макон»да сунъий интеллект қўлланилади: тупроқ, иқлим ва сув таъминоти таҳлил қилинади

Президент ишлар самарадорлигини экилган кўчатларнинг бир, уч ва беш йилдан кейинги ҳолати асосида баҳолаш зарурлигини таъкидлади.

custom img

Вино шишаси ва қадоқланган зираворлар: Таиланддан Ўзбекистонга наркотик олиб кирилишининг олди олинди

13 кгдан ортиқ «гашиш мойи»нинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди.

custom img

Тожикистонда зилзила содир бўлди: Ўзбекистонда 3 ҳудудда сезилди

Тоғли Бадахшон ҳудудидаги зилзила 4,9 магнитудани ташкил этган.

custom img

Россия, Ветнам ва Таиланддаги тажриба: Чирчиқда нарколаборатория фош этилди

Гиёҳвандлик воситаларини тайёрлаш ва сотиш билан шуғулланган 4 нафар фуқаро ушланди.

custom img

“Мутлақо хавфсиз”, “ножўя таъсири йўқ”: Рақобат қўмитаси тиббий хизматлар рекламаси бўйича огоҳлантирди

Қўмита тиббий хизматлар рекламасида даволаш натижасини кафолатлаш, мутлақ хавфсизликни ваъда қилиш ёки қарши кўрсатмаларни инкор этишга йўл қўйилмаслигини эслатди.

custom img

Пул, телефон ва соатларни зўрлик билан тортиб олишди: Наманганда 7 нафар талаба ушланди

Техникум талабалари 4 нафар тенгдошининг буюмларини очиқдан-очиқ зўрлик ишлатиб тортиб олди.

custom img

Боғча болалари хавфсизлигига бепарволик: ҳайдовчи ушланди

Ҳайдовчи Damas'да 16 нафар боғча боласини олиб кетаётгани аниқланган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"