Ўзбекистон

Ўзбекистонда 11 та банк жаримага тортилди

Шунингдек, 14 та банк ва 4 та тўлов ташкилоти санкциялар қўлланилиши тўғрисида огоҳлантирилди.

Ўзбекистонда 11 та банк жаримага тортилди

Марказий банк ҳузуридаги Банк назорати қўмитаси 2026 йил февраль ойида ўтказилган 7 та йиғилиш давомида жами 43 та масалани кўриб чиқди ва тегишли қарорлар қабул қилди. Бу ҳақда Марказий Банк матбуот хизмати хабар берди. 

 

Банк назорати қўмитаси маълумотига кўра, масалаларнинг 30 таси рўйхатга олиш ва рухсат бериш йўналишига тўғри келади. Улар қаторида кредит ташкилотлари уставига ўзгартиришларни рўйхатдан ўтказиш, устав фондидаги улушларга рухсат бериш, аудиторларга сертификат тақдим этиш, микромолия ташкилотларини рўйхатдан ўтказиш ҳамда тижорат банклари раҳбарияти ва муҳим ходимлар номзодларини кўриб чиқиш бор.

 

Шунингдек, кредит ташкилотларининг молиявий ҳолатига оид 13 та масала муҳокама қилинган. Хусусан, пруденсиал меъёрларга риоя этилиши, инспекция натижалари, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, киберхавфсизлик талаблари ҳамда молиявий хизматларни “тартибга солиш қумдони” доирасида синовдан ўтказиш масалалари кўриб чиқилган.

 

Шунингдек, қонунчилик талабларига мувофиқ фаолиятини ташкил этмаганлиги учун ҳамда инспекция ва ўрганишлар давомида аниқланган камчиликлар учун  11 та банкка нисбатан жарима санкциялари қўлланилди.

 

Пруденсиал норматив талабларига риоя этилмаганлиги, ўз фаолиятини қонунчилик ҳужжатлари талабларига белгиланган тартибда мувофиқлаштирмаганлиги ҳамда ўрганишлар давомида аниқланган камчиликлар учун 14 та банк ва 4 та тўлов ташкилоти чора ва санкциялар қўлланилиши тўғрисида огоҳлантирилди.

 

Бундан ташқари, 8 та банкка нисбатан вужудга келиши мумкин бўлган йўқотишларнинг банк молиявий барқарорлигига салбий таъсирини камайтириш, уларда макропруденсиал буферлар шакллантиришини таъминлаш мақсадида банк акциядорларига оддий акциялари бўйича дивидендлар тўлаш орқали фойдани тақсимламаслик талаби белгиланди.

 

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Ўзбекистонда 11 та банк жаримага тортилди | Zamon.uz