Ўзбекистон

Ўзбекистонда банклардан 500 долларгача валютани паспортсиз сотиб олишга рухсат берилиши мумкин

Марказий Банк лойиҳани жамоатчилик муҳокамасига қўйди.

Ўзбекистонда банклардан 500 долларгача валютани паспортсиз сотиб олишга рухсат берилиши мумкин

Ўзбекистон Марказий банки томонидан эълон қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасига кўра, тижорат банкларида нақд чет эл валютасини сотиб олиш тартибига ўзгартиришлар киритилиши таклиф этилмоқда.

 

Лойиҳада жисмоний шахсларга 500 АҚШ долларигача бўлган нақд валютани банкка паспорт тақдим этмасдан сотиб олишга рухсат берилиши мумкинлиги назарда тутилган. Амалдаги тартибга кўра, ушбу лимит 100 АҚШ долларини ташкил этади.

 

Ҳужжатга кўра, тижорат банклари эквиваленти 500 АҚШ долларидан ошган миқдорда чет эл валютасини сотиб олаётган жисмоний шахсларни лозим даражада текширишини йўлга қўйиш таклиф этилмоқда.

 

Бундан ташқари, мижозни лозим даражада текшириш талаблари қўлланиладиган ҳолатларга ҳам ўзгартириш киритиш назарда тутилган. Амалдаги қоидаларга кўра, базавий ҳисоблаш миқдорининг 500 бараварига тенг ёки ундан ошган суммада банк ҳисобварағини очмасдан ёки ундан фойдаланмасдан операциялар амалга оширилганда мижознинг шахсига аниқлик киритилиши керак. Муҳокамага қўйилган лойиҳада ушбу чегарани 175 млн сўм миқдорида белгилаш таклиф этилган.

 

Мазкур лойиҳа юзасидан жамоатчилик муҳокамаси жорий йил 4 апрелга қадар давом этади.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Ўзбекистонда банклардан 500 долларгача валютани паспортсиз сотиб олишга рухсат берилиши мумкин | Zamon.uz