Ўзбекистон

Ўзбекистонда гўшт нархи бир ой ичида сезиларли даражада қимматлашди

Гўштнинг улгуржи нархи 8 фоизгача кўтарилди.

Ўзбекистонда гўшт нархи бир ой ичида сезиларли даражада қимматлашди

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистонда гўшт нархи сўнгги бир ой ичида сезиларли қимматлашиб, 8 фоизгача кўтарилди.

 

25 март ҳолатига Тошкент шаҳридаги “Эски жува” (Чорсу) бозорида мол гўштининг улгуржи нархи 75−108 минг сўмни ташкил этди. Махсус турдаги мол гўшти қовурғаси 75−80 минг, сарпанжа 85−95 минг ва сони 90−100 минг сўм атрофида сотилмоқда.

 

Музлатилган импорт гўшти эса минимал 85 минг, максимал 110 минг сўмдан нархланяпти. Қўй гўштининг улгуржи нархи эса 85−110 минг сўмни ташкил этди.

 

Божхона қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонга 2026 йил январь–февраль ойларида 156,9 миллион долларлик гўшт ва гўшт маҳсулотлари импорт қилинган. Шу импортнинг асосий қисми қорамол гўштига тўғри келган: икки ой давомида умумий қиймати 120 миллион доллар бўлган 25,9 минг тонна мол гўшти олиб келинган.

 

Иқтисодчи Отабек Бакиров гўшт нархининг ошишини Россияда касаллик тарқалиши натижасида фермерлардан чорва молларининг тортиб олиниши, шунингдек, Қозоғистоннинг Россиядан тирик чорва ва гўшт импортини ҳамда уларнинг транзитини тақиқлаши билан изоҳлади.

 

Президент Шавкат Мирзиёев февраль ойида ўтказилган йиғилишда импортга қарамликни камайтириш учун чорва озуқаси масаласини тизимли ҳал этиш зарурлигини таъкидлаган. Жорий йилда қўшимча 60 минг гектарда озуқа экинлари етиштириш ва майда шохли қорамол наслини яхшилаш ишлари давом эттирилиши режалаштирилган. 

 

Ўтган йили Мўғулистондан 100 минг бош қўй ва эчки олиб келинган бўлса, жорий йилда ҳам ушбу йўналишдаги импорт ҳажми сақлаб қолиниш режалаштирилган.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Ўзбекистонда гўшт нархи бир ой ичида сезиларли даражада қимматлашди | Zamon.uz