Ўзбекистон

Ўзбекистонда никоҳни бекор қилишда ярашиш муддати узайтирилиши мумкин

Эр-хотинларга никоҳни қайта кўриб чиқиш учун бир йил муддат бериш таклиф қилиняпти.

Ўзбекистонда никоҳни бекор қилишда ярашиш муддати узайтирилиши мумкин

Оила кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси эълон қилинди. Ҳужжатга кўра, суд орқали никоҳни бекор қилмоқчи бўлган эр-Хотинларга ярашиш муддати амалдаги олти ой ўрнига бир йилгача узайтирилиши таклиф қилинмоқда.

 

Лойиҳани Оила ва хотин-қизлар қўмитаси илгари сурди. Ҳужжатда таъкидланишича, амалдаги қонунчиликда оила муносабатларининг муҳим жиҳатлари тўлиқ қамраб олинмаган. Хусусан, ФҲДЁ орқали ажралиш жараёнида оиладаги ҳақиқий вазият, низоларнинг келиб чиқиш сабаблари ва уларни ҳал этиш имкониятлари етарлича ҳисобга олинмайди. Натижада, никоҳнинг бекор қилиниши кўпинча фақат расмий тартибга айланади. Шу муносабат билан суд томонидан эр-хотинга ярашиш учун бериладиган муддат кўпинча етарли эмас.

 

Шу сабабли, Оила кодексининг 40-моддасига ўзгартириш киритилиб, “олти ойга” деган ибора ўрнига “бир йилгача” деган жумла киритилиши таклиф қилинмоқда. Бу эр-хотинларга никоҳни қайта кўриб чиқиш ва оилавий низоларни ҳал қилиш учун кўпроқ вақт беради.

 

Лойиҳада суд ва бошқа органлар томонидан болалар билан боғлиқ масалаларда қуйидаги ўзгартиришлар киритилиши кўзда тутилган:

Вояга етмаган болалар никоҳ бекор бўлганидан сўнг ота-онанинг қайси бири билан яшашини суд белгилайди, шу жумладан уларнинг турар жойини таъминлаш тартиби ҳам аниқланади.

 

Суд боланинг алоҳида яшаётган ота-онаси билан мулоқот қилиш тартибини белгилаш имкониятига эга бўлади.

 

Болалар учун ундирилган алиментлар боланинг номига очилган банк ҳисобига ўтказилади, маблағларнинг тўплами ва сарфланиши васийлик ва ҳомийлик органлари томонидан назорат қилинади.

 

Никоҳ муддати бир йилдан кам бўлган оилаларда ажралиш ҳолатида болаларга таъминот бериш мажбурияти киритилади. (Зўравонлик билан боғлиқ ҳолатлар бундан мустасно.)

 

Шунингдек, суд ва тегишли ҳокимият органларига хабардор қилиш тартиби янгиланади: “уч кундан кечиктирмай” деган жумла ўрнига электрон ҳукумат тизими орқали хабардор қилиш амалга оширилади.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.