Жаҳон

АҚШ банкнотларида Доналд Трампнинг имзоси туширилади

Бу Америка тарихида амалдаги президентнинг имзоси миллий валютада пайдо бўладиган илк ҳолат ҳисобланади.

АҚШ банкнотларида Доналд Трампнинг имзоси туширилади

АҚШ Молия вазирлиги 2026 йил июндан бошлаб АҚШ қоғоз пулларида президент Доналд Трампнинг имзоси акс этишини маълум қилди.

 

Бу Америка тарихида амалдаги президентнинг имзоси миллий валютада пайдо бўладиган илк ҳолат ҳисобланади.

 

Трампнинг имзоси молия вазири Скотт Бессентнинг имзоси билан ёнма-ён жойлаштирилади. Ғазначилик департаментининг хабар қилишича, ушбу қарор АҚШ мустақиллигининг 250 йиллиги муносабати билан қабул қилинган.

 

Дастлабки эскизлар бўйича, Трамп ва Бессентнинг имзолари туширилган 100 долларлик купюралар июнь ойида чиқарилади. Кейинги ойларда эса бошқа номиналлар ҳам муомалага киритилади. Янги банкнотларнинг банклар орқали кенг муомалага кириши бир неча ҳафта давомида амалга оширилиши мумкин.

 

Молия вазирлиги расмийларига кўра, банкнотларнинг умумий дизайни ўзгармайди, фақат молия вазири имзоси ўрнига Трампнинг имзоси қўйилади. Шунингдек, сўнгги 165 йил ичида биринчи марта молия вазири имзоси пулдан олиб ташланади.

 

Ҳозирда собиқ президент Жо Байден давридаги молия вазири Жанет Елен ва собиқ молия вазир Лин Малерба имзолари туширилган банкнотлар чиқарилмоқда.

 

Бу ўзгариш Трамп маъмурияти ва унинг иттифоқчилари томонидан президент исмини турли давлат бинолари, муассасалар, дастурлар ва тангаларга киритиш борасидаги навбатдаги қадам сифатида қаралмоқда.

 

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

15 ёшли қиз мактабга кираётган ўқувчиларга пичоқ билан ҳужум қилган.

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Россиянинг Иркутск вилоятида ўлат бўйича тадқиқот институти ходими вафот этганидан кейин у билан алоқада бўлганлар текширилди.

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Мамлакатда 3 кунлик миллий мотам эълон қилинди.

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

Россия газининг ЕИ импортидаги улуши аллақачон 45 фоиздан 12 фоизгача қисқарган.

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Штатда йил бошидан буён қизамиқнинг 108 та ҳолати қайд этилган.

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка ва Мадинага қилинган ҳужумларга уринишлар ҳамда Саудия Арабистонидаги фуқаролик ва иқтисодий объектларга таҳдидлар қораланди.

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо кучли тошқинлар, қурғоқчилик, сув ва озиқ-овқат танқислиги ҳамда касалликлар хавфини ошириши мумкин.

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

Эрон билан можарода Лос-Анжелес ва Сан-Диегога зарар етиши мумкин.

АҚШ банкнотларида Доналд Трампнинг имзоси туширилади | Zamon.uz