Жаҳон

Австралия эронлик сайёҳлар учун киришни вақтинча тақиқлади

Чеклов 26 мартдан кучга кирган бўлиб, тахминан 6 800 нафар виза эгасига таъсир кўрсатади.

Австралия эронлик сайёҳлар учун киришни вақтинча тақиқлади

Австралия ҳукумати амалдаги визага эга бўлган Эрон фуқароларининг мамлакатга киришини 6 ой муддатга вақтинча тақиқлади. Бу ҳақда мамлакат ички ишлар вазири Тони Бурк баёнотига таяниб BBC хабар берди.

 

Мазкур қарор расмийларга кўра, айрим эронлик сайёҳлар виза муддати тугагач мамлакатни тарк этмаслиги ёки қайтиб кета олмаслиги эҳтимоли билан изоҳланган. Вазирнинг таъкидлашича, Австралияда доимий қолиш ҳукумат томонидан назорат қилинадиган онгли сиёсий қарор бўлиши керак.

 

Чеклов 26 мартдан кучга кирган бўлиб, тахминан 6 800 нафар виза эгасига таъсир кўрсатади. Шу билан бирга, айрим истиснолар ҳам мавжуд:

 

— Австралия фуқароларининг турмуш ўртоқлари ва фарзандларига киришга рухсат берилади;

 

— Фуқароларнинг ота-оналари учун “ҳамдардлик асосида” алоҳида кўриб чиқиш мумкин.

 

Қайд этилишича, ушбу чоралар фақат Эрон фуқароларига нисбатан қўлланмоқда ва бошқа давлатларга татбиқ этилмайди. Қонун лойиҳаси март ойи бошида, Эрон аёллар футбол делегациясининг айрим аъзоларига гуманитар визалар берилганидан сўнг илгари сурилган.

 

Қарор Австралия ичида танқидларга сабаб бўлди. “Бошпана изловчилар ресурс маркази” вакиллари ва сиёсатчилар, жумладан Яшиллар партияси сенатори Девид Шубриж ушбу тақиқни инсон ҳуқуқларига зид чоралар сифатида баҳолади.

 

Танқидчилар фикрича, бу қарор Австралия ҳукуматининг Эрон аҳолиси хавфсизлигини қўллаб-қувватлаш борасидаги баёнотларига зид келади.

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

15 ёшли қиз мактабга кираётган ўқувчиларга пичоқ билан ҳужум қилган.

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Россиянинг Иркутск вилоятида ўлат бўйича тадқиқот институти ходими вафот этганидан кейин у билан алоқада бўлганлар текширилди.

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Мамлакатда 3 кунлик миллий мотам эълон қилинди.

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

Россия газининг ЕИ импортидаги улуши аллақачон 45 фоиздан 12 фоизгача қисқарган.

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Штатда йил бошидан буён қизамиқнинг 108 та ҳолати қайд этилган.

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка ва Мадинага қилинган ҳужумларга уринишлар ҳамда Саудия Арабистонидаги фуқаролик ва иқтисодий объектларга таҳдидлар қораланди.

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо кучли тошқинлар, қурғоқчилик, сув ва озиқ-овқат танқислиги ҳамда касалликлар хавфини ошириши мумкин.

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

Эрон билан можарода Лос-Анжелес ва Сан-Диегога зарар етиши мумкин.