Ўзбекистон

Бухорода экология учун курашаётган ёшлар бирлашди

“Сиз экологияга оид қонунларни биласизми?” республика кўрик-танловининг финал босқичи қадимий шаҳарда ўзига хос руҳда бўлиб ўтди.

Бухорода экология учун курашаётган ёшлар бирлашди

Бухорода “Сиз экологияга оид қонунларни биласизми?” республика кўрик-танловининг финал босқичи бўлиб ўтди. Тадбир иштирокчилари аввало “Боқий Бухоро” ҳайкали пойига гул қўйиб, ўтмиш, бугун ва келажак ўртасидаги узвий боғлиқликни рамзий ифода этдилар. Бу жараён шунчаки маросим эмас, балки табиатга ҳурмат, келажакка масъулият тимсоли бўлди.

 

 

Очилиш маросимида янграган фикрлар бугунги куннинг энг долзарб ҳақиқатини яна бир бор йодга солди: “Бугунги кунда экологик хавфсизлик ва бар ривожланиш масалалари давлат сиёсати даражасига кўтарилди”.

 

Дарҳақиқат, атроф- асраш эндиликда фақат бир соҳа ёки ташкилот вазифаси эмас — бу умумхалқ масъулиятига айланган. Янгиланган Конституцияда ҳам бу масала алоҳида ўрин эгаллаб, ҳар бир фуқаронинг соғлом ва қулай муҳитда яшаш ҳуқуқи кафолатланди.

 

Танловда республиканинг барча ҳудудларидан келган жамоалар 4 йўналишда ўз иқтидорларини синовдан ўтказди.

 

“Бу бизнинг ҳудуд” шарти орқали иштирокчилар ўз юртининг экологик ҳолатини юракдан ҳис этиб, муаммолар ва ечимларни саҳнага олиб чиқди. Бу чиқишларда нафақат маълумот, балки ватанпарварлик ва дахлдорлик ҳисси сезилди.

 

 

“Интеллектуал ринг” эса ҳақиқий билимлар майдонига айланди. Қисқа вақт ичида берилган саволларга жавоб берар экан, ёшлар нафақат билимини, балки тезкор фикрлаш ва жамоавий уйғунликни ҳам намоён этдилар.

 

“Экология учун барчамиз масъулмиз!” саҳна кўринишлари эса томошабинларни бефарқ қолдирмади. Чиқиндилар муаммоси, иқлим ўзгариши, сув танқислиги — буларнинг барчаси саҳнада жонланди. Ҳар бир чиқиш бир саволни ўртага ташлади: биз табиат учун нима қиляпмиз?

 

 

Энг кутилган босқичлардан бири — “Энг яхши экологик лойиҳа” эса ёшларнинг келажакка қараган аниқ қадамларини кўрсатди. Инновацион ғоялар, амалий таклифлар ва ташаббуслар бу танловни оддий мусобақадан ҳақиқий ғоялар платформасига айлантирди.

 

Тадбир якунида кучлилар сараланди.

 

— 1-ўринни Навоий вилоятининг "Ecoline" жамоаси;

 

— 2-ўринни Қорақалпоғистон Республикаси "Қоратол" жамоаси;

 

— 3-ўринни Тошкент вилоятининг "Замин" жамоаси  қўлга киритди.

 

Бироқ бу танловда фақат ғолиблар эмас, балки ҳар бир иштирокчи ютди. Шу билан бирга ҳар бир вилоят ўзига хос номинациялар билан тақдирланди.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.