Жаҳон

Доналд Трамп Эрон энергетика объектларига зарба беришни яна 10 кунга тўхтатди

Трамп бу қарор Эроннинг илтимосига кўра қабул қилинганини билдирди. Эрон эса АҚШга зарбаларни тўхтатиш юзасидан сўров юбормаганини маълум қилди.

Доналд Трамп Эрон энергетика объектларига зарба беришни яна 10 кунга тўхтатди

АҚШ президенти Доналд Трумп Эрон билан боғлиқ можаро юзасидан энергетика инфратузилмасига режалаштирилган зарбаларни 10 кунга вақтинча тўхтатиб туришини маълум қилди. Бу ҳақда Трамп Truth Social ижтимоий тармоғида маълум қилди.

 

АҚШ президентининг айтишича, бу қарор Эрон томонининг сўровига кўра қабул қилинган. Трамп ижтимоий тармоқдаги саҳифасида музокаралар “жуда яхши кетаётганини” билдирган. 

 

Бироқ Эрон расмийлари АҚШ билан тўғридан-тўғри музокаралар олиб борилмаётганини маълум қилиб, Вашингтон таклифларини адолатсиз деб баҳоламоқда.

 

Wall Street Journal эса тинчлик музокаралари воситачиларига таяниб, Эрон энергетика объектларига йўналтирилган зарбаларни 10 кунга тўхтатиб туришни сўрамаганини хабар берган.

 

Маълумки, АҚШ ва Исроил 28 февраль куни Эроннинг ядровий дастури бўйича музокаралар натижа бермагач, ҳарбий зарбаларни бошлаган. Тўрт ҳафтадан буён давом этаётган можаро Яқин Шарқ бўйлаб кенгайиб, минглаб инсонлар ҳалок бўлишига сабаб бўлган.

 

Можаро глобал иқтисодиётга ҳам жиддий таъсир кўрсатмоқда. Хусусан, нефть нархи қарийб 40 фоизга ошган, суюлтирилган газ ва азотли ўғитлар нархлари кескин кўтарилган. Фонд бозорларида ҳам пасайиш кузатилиб, Насдақ индекси 2 фоиздан ортиққа тушган, Brent маркали нефть нархи эса баррелига 105 доллардан ошган.

 

Эрон АҚШ ва Исроил зарбаларига жавобан қарши ҳужумларни давом эттирмоқда. Хусусан, мамлакат Исроил ҳудудларига, жумладан Тел-Авив ва Ҳайфага бир неча бор ракета зарбалари йўллаган. Исроил ҳарбийлари маълумотига кўра, камида битта баллистик ракета Тел-Авивга келиб тушган, айримлари эса кластерли ўқ-дорилар билан жиҳозланган бўлиб, турар жойлар ва автомобилларга зарар етказган.

 

Исроил шимолидаги Наҳария шаҳрида Ҳезболлаҳ томонидан амалга оширилган ракета ҳужуми оқибатида бир киши ҳалок бўлган.

 

Эрон ҳудудида эса Бандар-Аббос шаҳри, Шираз яқинидаги ҳудудлар ҳамда Исфаҳондаги университет биносига зарба берилгани хабар қилинди. Қум шаҳрида учта турар жой биносига Исроил томонидан зарба берилиши оқибатида камида олти киши ҳалок бўлган.

 

Можаро фонида Ҳормуз бўғозиорқали ўтувчи энергия ташувлари издан чиққан. Мазкур бўғоз орқали глобал нефть ва суюлтирилган газнинг қарийб 20 фоизи ташилади. Эрон ушбу йўналишни амалда тўсиб қўйгани қайд этилмоқда. Шу билан бирга Аббос Ароқчи боғоз Эронга дўст мамлакат лар учун очиқлигини билдирган.

 

Reuters қайд этишича, Пентагон Яқин Шарққа га қўшимча 10 минггача ҳарбий юбориш имкониятини кўриб чиқмоқда. АҚШ, шунингдек, можаро доирасида илк бор учувчисиз тезкор катерлардан фойдаланганини тасдиқлади.

 

АҚШ томонидан ишлаб чиқилган 15 бандли таклиф Эрон томонидан рад этилган. Ушбу режада Теҳрондан ядровий дастурдан воз кечиш, ракета салоҳиятини чеклаш ҳамда Ҳўрмуз боғози устидан назоратни топшириш талаб қилинган.

 

Бундан ташқари, Покистан орқали олиб борилаётган билвосита музокараларда, шунингдек Туркия ва Миср воситачилик қилаётгани маълум қилинди.

 

Эрон ҳам ўз навбатида келгусида ҳарбий ҳужумлар такрорланмаслиги бўйича кафолатлар, етказилган зарар учун компенсация ҳамда Ҳўрмуз бўғози устидан назорат масаласида ўз талабларини илгари сурмоқда.

 

 Шунингдек, Теҳрон ҳар қандай сулҳ келишувига Лебанон ҳам киритилиши кераклигини билдирган.

 

Мутахассислар фикрича, томонлар ўртасидаги кескинлик сақланиб қолса, можаронинг янада кенгайиши глобал хавфсизлик ва иқтисодий барқарорликка жиддий хавф туғдириши мумкин.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Доналд Трамп Эрон энергетика объектларига зарба беришни яна 10 кунга тўхтатди | Zamon.uz