Жаҳон

Эпштейн иши бўйича жабрланувчилар АҚШ Адлия вазирлиги ва Google’ни судга берди

Улар ҳукуматни шахсий маълумотларни ошкор қилиш орқали жабрланувчиларнинг хавфсизлигига зарар етказганликда айбламоқда.

Эпштейн иши бўйича жабрланувчилар АҚШ Адлия вазирлиги ва Google’ни судга берди

Молиячи Жеффри Эпштейн иши билан боғлиқ бир гуруҳ жабрланувчилар АҚШ Адлия вазирлиги ҳамда Google компаниясига қарши жамоавий суд даъвоси киритди. Бу ҳақда NBC News хабар бермоқда.

 

Даъво аризасида таъкидланишича, ҳукумат Эпштейн иши бўйича ҳужжатларни ошкор қилиш жараёнида жабрланувчиларнинг шахсий ҳаёти ва хавфсизлигини етарли даражада ҳимоя қилмаган. Аксинча, тезкор ва кенг кўламли ошкор қилиш сиёсати устувор вазифа сифатида қўйилган.

 

Суд ҳужжатларига кўра, АҚШ Адлия вазирлиги тахминан 100 нафар жабрланувчининг шахсий маълумотларини очиқ манбаларда эълон қилиб, уларнинг шахсини ошкор қилган. Кейинчалик ушбу маълумотлар расмий ёзувлардан олиб ташланган бўлса-да, жабрланувчилар интернет платформалари, хусусан Google қидирув тизими орқали бу маълумотлар қайта тарқалишда давом этаётганини билдирган.

 

Даъвогарларнинг таъкидлашича, шахсий маълумотлар қидирув натижаларида ҳамда сунъий интеллект томонидан яратилган контентда ҳамон кўринмоқда. Натижада жабрланувчилар яна психологик босим ва таҳдидларга дуч келмоқда: уларга номаълум шахслар томонидан қўнғироқлар қилинмоқда, электрон хатлар юборилмоқда ва айрим ҳолларда жисмоний хавфсизлигига таҳдидлар билдирилмоқда.

 

Жабрланувчилар суддан АҚШ Адлия вазирлигидан ҳар бири учун камида 1000 доллар миқдорида компенсация ундиришни сўрамоқда. Шунингдек, Google компаниясидан шахсий маълумотларни дарҳол ва тўлиқ ўчириш ҳамда етарли миқдорда жарима товон пули ундирилишини талаб қилмоқда.

 

Маълумот учун, Жеффри Эпштейн 2019 йил июль ойида АҚШда вояга етмаган қизларни жинсий эксплуатация қилишда айбланиб ҳибсга олинган эди. Унга қарши жиноий иш 2019 йил 10 август куни қамоқхонада вафот этганидан сўнг ёпилган.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.