Жаҳон

Покистон Афғонистондаги ҳарбий операцияларини қайта бошлади

Исломобод ҳарбий амалиётлар белгиланган мақсадларга эришилгунга қадар давом этишини маълум қилди.

Покистон Афғонистондаги ҳарбий операцияларини қайта бошлади

Покистон ҳукумати Афғонистон ҳудудида ҳарбий операциялар қайта бошланганини эълон қилди. Бу ҳақда Покистон Ташқи ишлар вазирлиги 26 март куни берган баёнотида маълум қилди, дея хабар бермоқда Reuters.

 

Расмийларга кўра, Рамазон ҳайити муносабати билан эълон қилинган вақтинчалик сулҳ муддати якунланган ва узоқ муддатли келишувга эришиш бўйича уринишлар натижа бермаган. Шу сабабли ҳарбий ҳаракатлар яна давом эттирилмоқда.

 

Покистон Ташқи ишлар вазирлиги вакили Тоҳир Андрабийнинг таъкидлашича, операциялар белгиланган стратегик мақсадларга эришилгунга қадар давом этади.

 

Сўнгги воқеалар қўшни давлатлар ўртасидаги муносабатларнинг кескинлашганини кўрсатмоқда. Можаронинг фаол босқичи ўтган ой бошланган бўлиб, тўқнашувлар икки томон учун ҳам жиддий йўқотишларга сабаб бўлгани айтилмоқда.

 

Кобул расмийларининг маълум қилишича, 16 март куни Покистон томонидан амалга оширилган ҳаво зарбаси натижасида пойтахт Кобулдаги реабилитация марказида 400 дан ортиқ киши ҳалок бўлган. Исломобод эса бу айбловларни рад этиб, зарбалар фақат террорчи гуруҳлар билан боғлиқ ҳарбий объектлар ва инфратузилмага қаратилганини билдирмоқда.

 

Покистон томони Толибон назоратидаги Афғонистон маъмуриятини ўз ҳудудида фаолият юритаётган қуролли гуруҳларни ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлашда айбламоқда. Кобул эса бундай даъволарни рад этиб, мазкур муаммо Покистоннинг ички хавфсизлик масаласи эканини таъкидламоқда.

 

Аввалроқ Туркия, Қатар ва Саудия Арабистони воситачилигида эришилган сулҳ 24 март куни тугаган эди. Исломобод расмийлари Афғонистон томони хавфсизлик сиёсатини қайта кўриб чиқмагунча ҳарбий операциялар давом этишини билдирган.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Покистон Афғонистондаги ҳарбий операцияларини қайта бошлади | Zamon.uz